2020 йилнинг 15 сентябрь куни соат 17.00да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида рассом Аҳмад Бобоевнинг “Кўк қуш” номли шахсий кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди.
Кўргазмада рассомнинг 50га яқин энг сара ишлари намойиш қилинди.
Аҳмад Бобоев – 1964 йили Тошкент шаҳрида туғилган. 1979-1983 йилларда П.П. Беньков номидаги Республика рассомлик коллежининг “Чизмачилик ва расм” бўлимида таҳсил олган.
Коллежни тугатгач, Островский номидаги Театр ва рассомлик институтининг “Дастгоҳли рангтасвир” факультетига ўқишга кирди. Институтда устозларидан рассомлик сирларини чуқур ўрганди.
1990 – 1996 йилларда Луначарский номидаги ижодиёт марказида “Тасвирий санъат студияси”га раҳбарлик қилган.
Аҳмад Бобоевнинг ижоди унинг ички дунёсининг маҳсулидир. Унинг асарлари тўғридан – тўғри томошабинга мурожаат бўлиб, уларнинг фикрларини тозалаш ва ёмон иллатлардан халос этиш ҳамда онгини ўткир фалсафий ғоялар билан тўлдиришдан иборат. Рассом асарларини бошқа ижодкорларга ўхшатмасликка ҳаракат қилади ва тенгсиз ғоялар билан ижод қилади. Унинг “Хайём олдида ”, “Авиценнанинг куби” каби асарлари шулар жумласидан.
Кўргазмалари:
1995 йил –“Ёшлар кўргазмаси” ва “Умид шафақи”, Марказий кўргазмалар зали.
1996 йил – “Наврўз”, Марказий кўргазмалар зали.
1998 йил – Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмаси аъзоси.
1999 йил – Шифокор Назаров марказида шахсий кўргазма.
2000 йил – Республика биржа марказида Ўзбекистоннинг энг таниқли рассомларининг ижодий ишлари сотуви кўргазмаси иштирокчиси.
2001 йил - “Ёшлар кўргазмаси”, Марказий кўргазмалар зали.
2002 йил – Ўзбекистон Ёшлар театрида шахсий кўргазма.
2004 йил – Маданият ва цивилизация ҳақида Қирғизистон элчихонасида суҳбат ва Иссиқ – кўлда ҳисобот кўргазмани ўтказиш ҳақидаги келишув.
2004 йил – Ўзбекистон санъати Форуми иштирокчиси, Марказий кўргазмалар зали.
2006 йил – “Рассом ва табиат”, Марказий кўргазмалар зали.
2007 йил – “Қрим тупроғида” Ўзбекистон маданияти кунлари, Москвадаги марказий кўргазмалар зали.
2008 йил – “Шарқ – сен билан бирга” шахсий кўргазма, Тошкент вилояти ҳокимиятида.
2009 йил – Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига бағишланган “Пойтахт кўрки” кўргазмаси, Тасвирий санъат галереяси.
2013 йил - “Шарқ – сен билан бирга” шахсий кўргазмаси, “Маданият ва санъат кўргазмаси” зали.
2013 йил – Халқаро Биеннале иштирокчиси, Марказий кўргазмалар зали.
2014 йил – Гулистон шаҳрида “Наврўз” кўргазмаси.
2014 йил – “Тасвир ва мен...”шахсий кўргазмаси, “Маданият ва санъат кўргазмаси” зали.
2015 йил – Икуо Хираяма Халыаро маданият карвон саройида шахсий кўргазма.
2018 йил - Икуо Хираяма Халыаро маданият карвон саройида шахсий кўргазма.
Рассом ва кино.
Рассом Аҳмад Бобоев серқирра ижодкор. Айниқса, унинг бадиий фильмларда фаолияти жуда қизиқарли. У жуда кўп бадиий фильмларда саналаштирувчи рассом сифатида унумли ижод қилиб келмоқда. Жумладан, 1998 йил – “Ўзбекфильм” киностудиясида суратга олинган “Сўғдиёна” ва Ўзбек – Корея “Меймор” қўшма корхонаси ҳамкорлигидаги “Сен эса йиғлама” номли бадиий фильмларда бош рассом сифатида ижод қилган. 2002 йил - “Ўзбекфильм” киностудиясида суратга олинган “Авеста” бадиий фильми саҳналаштирувчи рассоми, шунингдек, “Шот” киностудиясининг “Албатта йўли топилади” номли бадиий фильми, “Ҳасанфильм” киностудиясининг “От минган киши”, “Динозавр изидан” каби бадиий фильмида рассом сифатида иш олиб борган. Албатта, киносаноати соҳасидаги ютуқлари ҳам таҳсинга сазовор, 2014 йил “Қозоқфильм” киностудиясининг маҳсулоти бўлган “Эркин қушлар” номли бадиий фильм Кань фестивалига тақдим этилган. Бунда Аҳмад Бобоевнинг ҳам меҳнати бор.
Аҳмад Бобоевнинг ишлари нафақат Ўзбекистонда, балки, чет элларда ҳам, жумладан, Россия, Ҳиндистон, Покистон, Туркия, Кичик Осиё, Египет, Англия, Германия, Канада ва Қирғизистон каби давлатларда шахсий коллекцияларда сақланиб келади.
Кўргазма жорий йилнинг 3 октябригача давом этади.
Телеграм каналимизга қўшилинг: https://t.me/IkuoHirayamaCaravanSerai
***********************************************
15 сентября 2020 года в 17:00 часов в большом выставочном зале Международного караван-сарая культуры Икуо Хираямы Академии Художеств Узбекистана состоялось открытие персональной выставки живописца Ахмада Бабаева «Синяя птица».
Ахмад Бабаев родился в 1964 году в Ташкенте. Его отец известный живописец, профессор Бахтиёр Бабаев. Выпускник Ташкентского государственного театрально-художественного института им. А. Н. Островского (ныне Государственный институт искусств и культуры им. М. Уйгура).
А. Бабаев совмещает основную творческую деятельность с преподавательской в Национальном институте художеств и дизайна им. К. Бехзода Академии Художеств Узбекистана. Он также работает в современном узбекском кинематографе в качестве художника-постановщика. При его творческом участии сняты фильмы «Йул булсин» («Да будет путь» реж. К. Камалова), «Чавандоз» («Наездник» реж. Хамид Хасанов), а фильм «Согдиана» был удостоен 5 различных международных премий.
Философский смысл картин Ахмада Бабаева вводит нас в мир его художественных образов, которые становятся поистине монументальными в силу общечеловеческих ценностей, рождая рифму своего художественного стиля, где эмоциональный эфир обволакивает тысячелетнюю мудрость восточных мыслителей
Живопись Ахмада идёт от глубин сердца художника. Его искусство прямо обращено к думающему зрителю, очищая его чувства и сознание от всего наносного мещанско-потребительского хлама, обогащая наследием философских символов и точностью нравственных идей.
Произведения, написанные им, всегда узнаваемы, ибо они настолько своеобразны именно личностными манерами изобразительного языка, который вы не найдёте ни у кого другого.
Любое произведение Ахмада Бабаева представляет рассказ о себе, своём видении времени и реакцию на ту атмосферу, в которой он проживает в настоящий момент, какими бы завуалированными ни были сюжеты полотна.
На выставке представлено около 50 полотен автора, написанных за последние 3 года и отражающих культуру и традиции нашего современника с метафорическими и аллегорическими образами, навеянными художнику в повседневной жизни нашего времени.
Выставка продлится до 3 октября 2020 года.
Подписывайтесь на наш Телеграм канал: https://t.me/IkuoHirayamaCaravanSerai