2019 йилнинг 24 август куни соат 15:00-17:30да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида "Бон-одри" номли анаъанвий япон фестивали бўлиб ўтди.
Фестиваль давомида иштирокчилар учун оригами ва кимоно кийиш бўйича маҳорат ошириш дарслари, анаънавий япон ўйинлари, япон чойи ва миллий япон рақси - "Бон одри" ташкил қилинди.
Обон - Японияда уч кунлик марҳумларни хотирлаш байрами. Aнъанага кўра, йилнинг шу даврида марҳумларнинг руҳлари тирикларни кўргани учун қайтиб, қариндошларини зиёрат қилишади. Кўпинча бу байрам "Чироқ фестивали" деб номланади, чунки қоронғи тушиши билан марҳумларнинг руҳлари уйларига қайтиб кетишлари мақсадида марҳумларнинг қариндошлари чироқларни осиб қўйишади. Замонавий Обонда маҳаллий анъаналар ва буддизм урф-одатлари ўзаро уйғунлашган. Обон давлат байрами қаторига кирмаганлигига қарамай, кўплаб компаниялар ушбу уч кун давомида ўз офисларини ёпадилар ва ходимларни уйларига қайтадилар, бунинг натижасида кўчаларда ва темир йўл йўналишларида тирбандликлар пайдо бўлади.
Обон энг муҳим буддизм байрамларидан биридир. Бу вақтда ибодатхоналарда муқаддас китобларни ўқишади, марҳумларнинг қариндошлари қурбонлик қилишади. Қуёш ботиши билан истироҳат боғларида аждодлар руҳини тинчлантиришга мўлжалланган халқ мусиқаси ва қўшиқ садолари ва Бон Одори ижро етаётган рақсчиларни кўришингиз мумкин. Кўпчилик бу рақсни ижро етиш учун юката кийишади. Байрамнинг тантанали ёпилиши торо нагаши билан тугайди, яъни дарё ёки денгиз бўйида қандиллар билан ранг-баранг қоғозли чироқлар ёқилиб, улар марҳумларнинг манзилига хавфсиз йўлни кўрсатади.
Фестиваль ташкилотчилари: Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройи, Япон университетларининг собиқ битирувчилари, Ўзбекистондаги Япониянинг элчихонаси ва Тошкентаги анаънавий япон чой маросимини ўрганиш жамияти.
***********************
24 августа 2019 года в 15:00-17:30 в Международном караван-сарае культуры Икуо Хираямы Академии художеств Узбекистана состоялся фестиваль традиционного японского танца «Бон-одори».
Во время фестиваля участники могли принять участие в мастер классах по оригами и одеванию летнего кимоно – «юката», традиционных японских играх, попробовать японский чай со сладостями и научиться танцевать «Бон одори».
Обон — японский трёхдневный праздник поминовения усопших. Согласно традиции считается, что в это время года души усопших возвращаются к живым и посещают своих родных. Нередко его называют Праздником фонарей, потому что с наступлением темноты они вывешиваются родными — дабы души усопших могли найти дорогу домой. В современном Обоне сплетаются исконные традиции и буддийские обычаи, складывающие его истоки. Несмотря на то, что Обон не является государственным праздником, многие компании закрывают свои офисы на эти три дня, и работники возвращаются в свой родной дом, в результате чего на улицах появляются пробки, и железнодорожные линии перегружаются.
Обон — один из важнейших буддийских праздников. В храмах в это время происходит чтение священных книг, родственники кладут свои подношения к алтарям. К вечеру в парках можно увидеть специальный исполняющийся под звуки фольклорной музыки и пения танец — бон одори — призванный успокоить души предков. Многие надевают юката для исполнения этого танца. Закрывается праздник торжественным торо нагаси — красочные бумажные фонарики со свечами пускаются по реке или морю, указывая душам безопасный путь в царство мёртвых.