Все новости
Маҳорат ошириш дарси / Мастер-класс
25.04.2019
Маҳорат ошириш дарси / Мастер-класс
имя


комментарий


24 апрель куни Халқаро маданият карвонсаройида ЎзБА Рассомлар ижодий уюшмаси Ҳалқ амалий санъат секциясининг ёғоч ўймакорлик ва наққошлик бўйича маҳорат ошириш дарслари ташкил қилинди. Ёғоч ўймакорлик йўналиши бўйича Ҳалқ амалий санъат секциясининг аъзолари Ш. Ахмедназаров, Т. Файзуллаев ва А. Убайдуллаевлар наққошлик бўйича эса Ғ. Шокиров ва А. Тўлагановлар қадимги санъат сирлари билан таништириб ўтдилар.
Ўзбекистон амалий санъатида ёғоч ўймакорлиги ўзига хослик билан ажралиб туради, чунки унинг усталари нафақат маиший буюмлар, балки улар меъморий қисм (устун, эшик, дарвоза ва б.) билан бир қаторда уй жиҳозларни безаш ҳам кенг тус олишига фаоллик қилишган.
Ёғоч устун, эшик дарвозалар ва бошқа меъморий қисмларни кенг ишлатилиши ўзбек хонликлари пойтахтлари бўлиш, Хива, Бухоро, Қўқон ҳамда Самарқанд ва Тошкентларнинг меъморчилигида кўриш мумкин.
Ёғоч ўймакорлиги ва наққошлигининг етук марказларидан бири Хива бўлиб, Хива ёғоч усталарининг санъати Ичан-қальа мажмуаси иншоатлари устунлари ва эшиклари (жумладан, Жума масжид ёдгорлиги интерьердаги ўймакор устунлар)дир. Хива ёғоч ўймакорлик мактабининг машҳур намояндаларидан бири Полвоновлар сулоласи, улар орқали ХIХ-ХХ аср бошида Хива кўпгина ўймакор устун ва эшиклар бажарилган.
Қўқоннинг таниқли усталаридан бири Қ.Ҳайдаров ўзининг ижодида Қўқон ёғоч ўймакорлиги мактаби анъаналарини сақлаб, ноёб буюмларни яратган. Унинг ижодида эшик, панно, фризлар, устун каби меъморчилик қисмлари, ўймакор стол, курсилар, лавҳлар, қаламдонлар каби турли маиший буюмлар ўрин олган.
ХIХ-ХХ асрларда Тошкент йирик ёғоч ўймакорлиги марказидан бири бўлган. Тошкент усталари ижодида йирик меъморий иншоатлари бадиий безаги ва маиший ўймакорлик салмоқли ўрин олган. Тошкентлик машҳур усталари – С.Хўжаев, М.Қосимов, А.Файзуллаев, Ҳ.Қосимов, Н . Иброҳимовлар анъаналарини 1990-чи йилдан А.Азларов, сулола устаси М.Иброҳимова, С.Раҳматуллаев, Ҳ.Ҳасанов ва б.
Ўзбекистон ҳудудида асосан тўртта ёғоч ўймакорлиги мактаблари (Қўқон, Самарқард, Тошкент, Хива) мавжуд бўлиб, улар ўз услублари ва йўналишлари билан фарқланади.

Наққош уста қоғозга ёки матога нақш мужассамотини ёки нақш тақсимини чизиб олади (айниқса, гириҳ ва ислимий каби мураккаб нақшларда), ахта, андоза тайёрлайди. Амалий санъат усталари 2 хил усулда безак яратадилар: наққошлар тайёрлаган ахта, андоза ёрдамида ҳамда нақш (гул) тўғридан-тўғри безаш жараёни-даусталар тасаввурининг маҳсули сифатида яратилади. Наққошликда нақш, безакни малакали наққош усталар чизиб берадилар, бундай нақшларни меъморлик, гиламчилик, каштадўзлик, кандакорлик ва бошқадаги нақш мужассамотларида бирдай учратиш мумкин. Нақш яратиш устадан дид, маҳоратдан ташқари қунт, узоқ машқ-малака талаб қилади. Наққошлар ўтмишда халқ усталарининг энг билимдон, истеъдодли қисмини ташкил этган, улар устодларда таълим олган, турли фанлар (адабиёт, мусиқа, тарих, кимё, математика)ни яхши билган.
Просмотров 889    Рейтинг 48   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)

фото

фото

фото

фото