2018 йилнинг 27 август куни соат 16:00да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида ХМКС коллекциясидан: Қаршовултепа экспедицияси натижалари асосида археологик ҳисобот кўргазма бўлиб ўтди.
Мустақиллигимизнинг 27 йиллигига бағишланган ушбу кўргазма тарихимизни ўрганишдаги яна бир қадам. Ҳали ҳеч кимга таниш бўлмаган тарихни археологик топилмалар орқали ўрганиш эса ушбу соҳанинг энг муҳим вазифаларидан биридир.
Қаршовултепа тарихи ҳақида
Қаршовултепа ёдгорлик мажмуаси Чиноз шаҳридан 14 км. узоқда – Тошкент вилояти Чиноз тумани “Дўстлик” фермер хўжалигида жойлашган. Ушбу ёдгорлик мажмуасининг майдони 6 гектарни ташкил этиб, тўғри тўртбурчак шаклда, шарқдан ғарбга қараб 330х200 м. чўзилган. Мажмуанинг жануб томони қадимги Парак яъни Чирчиқ дарёсига туташган бўлиб, қисман ювилиб кетган. Унинг ҳудуди жанубга қараб пасайган, шу боис бу ерда қадимги бозор майдони бўлганлиги тахмин қилинади.
Шимол тарафидаги қалъа девори асосий шаҳар дарвозасига пандус шаклда туташган. Бу ерда 2014 йилнинг биринчи ярим йилида қазишма ишлари бошланган бўлса-да, жуда яхши натижалар бера бошлади.
Ушбу жойда топилаётган нумизматик ва бошқа топилмалар эрамизнинг VI-VIII асрларида Қаршовултепанинг асосий ва энг охирида кўчиб келганлар ҳаётини тасвирлаб беради. Эрамизнинг II-III асрларига тааллуқли бўлган найзанинг учи бу жойнинг қадимийлигини тасдиқлайди.
Жуда шов-шувли топилмалардан бири - 2-қазиш ишлари ўтказилган жойдан несториан ички крестча ва крест тутқичли сопол кўзача топилгани бўлди. Бу каби топилмалар шуни англатадики, Қаршовултепа христианлар яшаган жой бўлган бўлиши мумкин.
Асосий қизиқиш – қадимги тошдан ясалган маржонлардир. Бундан ҳам янада қизиқарли топилмалар ҳам бор, албатта. Кўп топилмалар бу шаҳарчада зардуштийлик жамоалари яшаганлигини кўрсатмоқда. Улар орасида сўғд тилида “Баго-фарн” ёзуви битилган. Бу ёзувлар Эрмитаж музейидан тилшунос олим П. Лурье томонидан ўқилган.
Олимнинг фикрича, архитектура тузилиши бўйича вайроналар ибодатхоналарни ифодалайди, чунки бу жойларда одамлар сиғинишган. Шу каби археолог М.И. Филанович Тошкент шаҳри чегарасидаги археологик ёдгорликлар Шоштепа ва Оқтепада қазишма ишларини олиб борган.
Барча топилган топилмалар шуни кўрсатадики, бу шаҳарчада дин эркинлиги ҳукмронлик қилган, айниқса, христианларнинг турли диний жамоалари яъни несторианлар, зардуштийлик ва аждодлар сиғиниши кучли бўлган.
Кўргазмада Қаршовултепа ёдгорлик мажмуасида 10 мавсум давомидаги изланишлар натижаларидан 100дан ортиқ турли хил археологик топилмалар намойиш қилинмоқда. Экспозицияга қўйилган буюмлар орасида энг кўп қимни сопол идишлар эгаллайди, улар турли хил шакл ва кўринишларга эга. Шунингдек, тамғали сопол идишлар ҳам бу йилги қазишма натижаларидандир.
Ўз иш вазифасига қараб сопол идишлар тара, ошхона ва хўжалик турларига бўлинади. Бу йилги қазишмада кўпроқ ибодатга оид ва диний маросимларда ишлатиладиган топилмалар аниқланди. Жумладан, деворлари турли хил нақшлар билан безатилган кенг оғизли иккита хумча тўртта тутқичга эга бўлиб, иккита тутқичи бирон буюмни осиб қўйишга мўлжалланган.
2018 йилдаги археологик қазишма жараёнида “платформа” деб номланадиган бино топилди ва бу жой асосан ибодат ва маросимлар ўтказишга мўлжалланганлиги аниқланди.
Изланишларнинг бошидаёқ Қаршовултепа ёдгорлик мажмуаси илгари қабристон бўлганлиги аниқланган.
Ер бағридан акс садо бериб турган ўтмишни ўрганиш, уни авлоддан – авлодга ўтказишда ХМКС музей бўлими мудири, археолог Константин Шейконинг меҳнатлари катта. Бизга таниш бўлмаган тарихни топиш ва уни барчага намойиш этиш учун Қаршовултепада олиб борилган экспедиция натижалари тўғрисида Константин Шейко кўргазма доирасидаги суҳбатда ҳисобот берди ва барча қизиқтирган саволларига жавоб топди.
ХМКС коллекцияси йилдан – йилга янги топилмалар билан бойиб бормоқда. Уларни асраб – авайлаш эса ҳар биримизнинг бурчимиздир.
Кўргазма жорий йилнинг 10 сентябригача давом этади.
________________________________________
27 августа 2018 года в 16:00 часов в Международном караван-сарае культуры Икуо Хираямы Академии Художеств Узбекистана прошло открытие отчетной выставки, и проведен круглый стол, посвященные результатам экспедиции на Каршаултепа.
Во время круглого стола выступили: Э.В. Ртвеладзе -академик Академии наук РУз, доктор исторических наук, профессор; К. Шейко - заведующий музейным отделом МКСК, руководитель археологического отряда МКСК; Д. Ильясов - старший научный сотрудник Института искусствознания Академии наук РУз, кандидат исторических наук; Г. Иванов - кандидат исторических наук. Были подведены итоги археологических исследований за 10 полевых сезонов на городище Каршаултепа.
Каршаултепа находится в Чиназском районе Ташкентской области на землях фермерского хозяйства “Дўстлик”, в 14 км от г. Чиназ.
Площадь городища превышает 6 га. Оно имеет подквадратную форму и вытянуто с востока на запад 330х200 м, с отклонением от оси на 15 градусов на северо-запад.
Южная сторона городища, примыкающая к древнему руслу реки Чирчик (Парак), частично смыта. Его территория понижается к востоку, там могла находиться базарная площадь.
К северной крепостной стене примыкал пандус подъема, ведущий к воротам города. Их раскопки были начаты в первой половине 2014 г.
Другой вход, судя по рельефу городских стен, мог располагаться в юго-восточной части фортификационных сооружений.
Нумизматические и другие материалы, обнаруженные на городище Каршаултепа, свидетельствуют, что основное и самое позднее обживание Каршаултепа приходится на VI-IX вв.н.э. Но не исключено, что оно происходило и в еще более раннее время. Об этом косвенно свидетельствуют находки из близлежащего античного некрополя с захоронениями, в которых обнаружены наконечники стрел II-III вв. н.э.
Под платформой Каршаултепа было обнаружено еще одно помещение, которое, по всей вероятности, также являлось культовым.
Таким образом, ранее высказанная гипотеза о культе умерших предков, который здесь возможно почитался, находит свое очередное подтверждение.
Наряду с этим есть артефакты, свидетельствующие о том, что в этом городе жили представители еще нескольких конфессий – зороастрийцы, манихеи и христиане несторианского толка. Т.е. царила атмосфера межрелигиозной и межэтнической толерантности
На экспозиции представлены свыше 150 артефактов VI-IX веков н.э., найденных на Каршаултепа.
Среди них особый интерес представляют:
- несторианский нательный крестик, каменные бусы и подвески с храмового комплекса; наконечники стрел II-III вв. н.э.;
- керамическая посуда, на которой процарапаны тамги (символические знаки), указывающие на то, что в ней приносили «именные» дары от определенных родов или племен;
- группы монет с изображениями: правителей, верблюда, лошади и хищника, свастики (солярного знака, символа солнца, изображенного напротив портрета правителя), с именем Тарнавча а также с изображением равностороннего несторианского креста.
Выставка продлится до 10 сентября 2018 года.