Все новости
ПРЕСС – РЕЛИЗ. “Буюк ипак йўли наволари” классик вокал гуруҳининг “Истиқлол нашидаси” номли концерти
31.08.2017
ПРЕСС – РЕЛИЗ. “Буюк ипак йўли наволари” классик вокал гуруҳининг “Истиқлол нашидаси” номли концерти
имя


комментарий


2017 йил 30 август куни Икуо Хираяма Халқаро Маданият карвон саройида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган Икуо Хираяма Халқаро Маданият карвон саройи “Буюк ипак йўли наволари” классик вокал гуруҳининг “Истиқлол нашидаси” номли концерти бўлиб ўтди.

“Буюк ипак йўли наволари” классик вокал гуруҳи 2010 йилдан бери Халқаро маданият карвон саройи қошида фаолият олиб боради. Юртимизда яшаётган хорижлик турли соҳа вакиллари ушбу гуруҳнинг фаол иштирокчилари.
Айниқса, япон ва хитой миллатига мансуб ҳаваскорлар зўр иштиёқ билан Буюк Ипак Йўли куй ва қўшиқларини ўрганиб келишмоқда. Япон аёлларининг ўзбек атлас ва адрасларини кийиб, ўзбек қўшиқларини маромига етказиб куйлаётганини кўрган ҳар қандай киши тўлқинланиб кетади.
Бу аввало санъатнинг чегара билмаслигидан ва ҳар қандай миллатларни бирлаштиришидан далолат бўлса, иккинчидан бошқа давлат вакилларининг шу юртга ҳурмати ва дўстлиги белгисидир. Ишдан бўш вақтларда санъатнинг бирон тури билан шуғулланиш ўзбекларгагина эмас, балки, хорижликларга хос экани ҳам қувонарли.

“Буюк ипак йўли наволари” классик вокал гуруҳи раҳбари Шукур Ғафуров – 1954 йил 15 апрелда Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. 1984 йилдан буён А. Навоий номли Ўзбек Давлат Академик Катта театрининг солисти. 2004 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлган.

Сеҳрли овоз соҳиби, опера устаси - Шукур Ғафуровнинг ижодий репертуари жуда ранг – баранг. Унинг айниқса, Ж. Вердининг “Риголетто”, “Травиата”, Ж. Россининг “Сивилиялик сартарош”, П. Чайковскийнинг “Евгений Онегин” каби кўплаб операларни моҳирона куйлаши мухлислар қалбидан жой олган. Ҳозирда Шукур Ғафуров қўшиқ айтиш услублари ва овоз устида ишлаш сирларини “Буюк ипак йўли наволари” классик вокал гуруҳи ҳаваскорларига ўргатиб келади.

Ҳозирда Халқаро маданият карвон саройи “Буюк ипак йўли наволари” классик вокал гуруҳида Ўзбекистон – Япония инсон ресурсларини ривожлантириш маркази, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги волонтёрлари ўзбек ва чет эл опера санъатини ўрганиб келишмоқда. Концерт дастуридан “Буюк Ипак Йўли наволари” гуруҳининг хитойлик аъзолари ижроси ҳам ўрин олган.

Гуруҳ ҳар йили байрам арафасида икки марта концерт дастури уюштириб, мухлисларни хушнуд қилиб келишмоқда.


Гавхар Саодатова
Просмотров 874    Рейтинг 113   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)

фото