Все новости
ПРЕСС–РЕЛИЗ. К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаларининг “Нурли келажак” номли кўргазмаси
10.07.2017
ПРЕСС–РЕЛИЗ. К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаларининг “Нурли келажак” номли кўргазмаси
имя


комментарий


2017 йилнинг 10 июль куни соат 16.00да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройининг кичик залида К. Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Дизайн” кафедраси талабаларининг “Нурли келажак” номли кўргазмаси очилиши бўлиб ўтди.

Кўргазмада интерьер йўналиши бўйича таълим олаётган 20 нафар 1 – 4 –босқич талабаларининг 60га яқин ишлари намойиш қилинди.
Жамиятда жамоат бинолари интерьерлари ва уларни жиҳозлашга бўлган талаб ошиб бораётганлиги боис, 1977 йил А. Островский номли Тошкент санъат ва маданият институти “Маҳобатли декоратив рангтасвир” кафедраси таркибида “Интерьер ва жиҳозлар” йўналиши ташкил қилинган эди.
1999 йилдан бошлаб “Интерьер ва жиҳозлар” кафедраси “Дизайн” кафедраси деб юритила бошлади.
“Дизайн” кафедраси таркибида “Интерьерни лойиҳалаш” ва “Касб таълими” йўналишлари бўйича талабаларга сабоқ берилади.
“Нурли келажак” номли кўргазмани ташкил қилишда “Интерьер” кафедраси мудири Р. Маннопова, катта ўқитувчи А. Абдукаримов, И. Розиқбердиевлар жонбозлик кўрсатишди. Талабаларнинг ишларини кенг оммага кўрсатиш, уларнинг ушбу соҳага қизиқишини янада орттиришда кўргазмаларнинг роли муҳим, деб ҳисоблашади устозлар.
Кўргазмада 2 – босқич талабаси Азимов Шавкатнинг “Меҳмонхона интерьери”, 1 – босқич талабаси Саидов Рустамнинг “Болалар майдончаси” лойиҳаси, Жўраева Диёранинг “Делфинария”, Садирова Эъзозанинг “Модалар уйи ” каби лойиҳаларида замонавийлик ва миллийликни уйғунлаштирган ҳолда макет ясашган ва расмларини чизишган. Айниқса, Гулматов Зафар “Витрина” номли ишида ўзбекларга хос кўзачалар ва лаганлар билан безатган.
Талабаларнинг ҳар бир ишида ватанимизнинг равнақи, юртимизнинг янада чиройли кўрк очишига ёрдам берадиган ғоя ва лойиҳалар илгари сурилган. Турар жой бинолари, ётоқхона интерьери, туризмни ривожлантиришда муҳим саналган замонавий меҳмонхона жиҳозлари, болалар майдончалари ёшларимизнинг ишларида ўз аксини топган. Гарчи, лойиҳалар бир хил мавзуда бўлса-да, талабалар ҳар бири ўзига хос дунёқараши ва олган билимлари орқали турлича ёндошган. Келажакда мана шундай лойиҳаларни амалга оширишда ёшларимизнинг қизиқиши ва изланиши жуда муҳим. Шу билан бирга, ватанимиз равнақи ишончли қўлларда эканлигидан далолат беради.
“Нурли келажак” номли кўргазма шу йилнинг 22 июлигача давом этади.

Гавхар Саодатова
Просмотров 897    Рейтинг 114   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)

фото