Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройи ҳар йили ёзда мактаб ўқувчиларнинг бўш вақтларини унумли ўтказиш, уларни санъатнинг турли йўналишларига қизиқтириш, турли мамлакатлар маданияти ва санъати билан яқиндан таништириш мақсадида пойтахтимизнинг кўплаб мактабларида ташкил қилинган ёзги болалар соғломлаштириш майдончаси ва болалар дам олиш оромгоҳларида япон оригамиси, кириэ ва расм чизиш бўйича турли хил маҳорат ошириш дарсларини ўтказиб келмоқда.
Ҳар йили 30дан ортиқ мактабларда бундай маҳорат дарслари ташкил қилинмоқда.
Июнь – август ойларида ўтказиладиган бундай дарслар ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотган.
Японларда оригами деб аталадиган, рангли қоғоздан ҳеч қандай елимсиз ва қайчисиз буклаб ясаладиган шакллар, турли хил ҳайвонлар, кийимлар, гуллар болаларнинг аввало диққатини жамлашга, уларнинг сабр – тоқатли ва иродали ўсишига ёрдам беради.
Маҳорат ошириш дарсларини ХМКС ходимлари олиб боришмоқда.
Gavhar Saodatova