Все новости
ПРЕСС–РЕЛИЗ. Ўзбекистон Бадиий Академияси Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб - интернати 1 - 4 синф ўқувчиларининг анъанавий “Кўзмунчоқ” болалар расмлари танлови ва кўргазмаси
01.05.2017
ПРЕСС–РЕЛИЗ. Ўзбекистон Бадиий Академияси Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб - интернати 1 - 4 синф ўқувчиларининг анъанавий “Кўзмунчоқ” болалар расмлари танлови ва кўргазмаси
имя


комментарий


2017 йилнинг 1 май куни соат 15.00 да Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида Ўзбекистон Бадиий Академияси Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб – интернати 1 - 4 синф ўқувчиларининг анъанавий “Кўзмунчоқ” расмлар танлови ва кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Бадиий Академияси тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб – интернатининг ташкил топганига 80 йилдан ошди. Шаклланиш даврида “20-сон болалар уйи” ҳисобланган ушбу ўқув маскани кейинчалик “Иқтидорли болалар уйи” га айлантирилди.

Ўтган асрнинг 50-йилларидан бошлаб Республика махсус мусиқа ва рассомлик мактаб – интернати бўлиб фаолият юрита бошлади. 1997 йилда Ўзбекистон Бадиий Академияси ташкил топгач, мактаб унинг тасарруфига ўтказилди. Республика ихтисослаштирилган мактаб – интернатида кўплаб санъат ва маданият арбоблари таҳсил олган. Улардан, Ўзбекистон Халқ артистлари Галия Измайлова, Гулнора Мавеева, Ўзбекистон Халқ рассомлари Рўзи Чориев, Анатолий Жибоедовлар мактабнинг фахридир.

Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб – интернатига ўқувчилар ҳар йили танлов асосида қабул қилинади. Боланинг иқтидори, қизиқиши унинг ёшлигидан билинади. Шу боис ундаги истеъдодни ривожлантириш, унга тўғри йўналиш беришда устозларнинг ҳиссаси катта.

Бошланғич синфлар услубчиси Саодат Мўминова 1 – 4 синф ўқувчиларининг ишларини кузатиб, бу йил бешинчи бор Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида кўргазма ташкил қилди. “Истеъдодни меҳнат юзага чиқаради. Агар ҳар бир ўқувчи кўпроқ ўзлари устида ишласа, изланса ва натижада улар ижод маҳсули иқтидорлилардан ҳам яхшироқ бўлади”- дейди С. Мўминова.

Танлов – кўргазмага 212 га яқин ишлар қўйилди. Бу рақамлар шуни кўрсатадики, қатнашувчилар сони йилдан – йилга ўсиб бормоқда.

7 ёшдан 10 ёшгача бўлган болаларнинг катталарга ҳурмат, уларни эъзозлаш, табиатни асраш, дўстлик, бахтли болалик, севган эртакларига иллюстрациялар ишлашади. Жажжи қалб эгаларининг беғубор, пок муҳаббати буёқлар орқали қоғозларга жо бўлган. Буни кўрган катталар уларнинг дунёсини янада қадрлаш ва иқтидорини ривожлантириш масъулиятини ҳис қилишга чорлайди.

Танлов – кўргазмада мактаб – интернатнинг бошланғич синф ўқувчиларидан 134 нафари иштирок этмоқда. Улардан Қулмуҳаммедова Назокатнинг “Юртимда баҳор”, “Куй” ишларида табиатнинг ёрқин рангларини акварелда моҳирона тасвирлаган. Бахтиёров Ҳасан “Ҳусан билан бахтлиман” номли ишида ака-уканинг меҳри. оқибатлилигини тасвирлаган.

“Тасвирий санъат” дарсидан сабоқ берадиган устозлари С. Мўминова, Х. Қаҳҳорова, Л. Одилова, М. Акромов, С. Маҳкамова, Т. Гончарова, Н. Раҳимова, Г. Қўзиева, Н. Ҳошимоваларнинг ўқувчиларнинг ижодини юксалтиришда меҳнатлари катта. Улар ҳар бир бола билан алоҳида ишлаб, болаларда ватанга муҳаббат, садоқат, меҳр – оқибатлилик хислатларини шакллантиради. Албатта, бу хислатлар ўқувчилар чизган расмларида намоён бўлмоқда.

Танлов – кўргазмадаги ижодий ишлар таниқли рассомлар томонидан баҳоланди ва қуйидаги номинациялар бўйича ўқувчилар тақдирланишди: “Энг яхши мавзу” номинацияси бўйича 2 нафар ғолиб, “Энг яхши ижодий иш” бўйича 2 нафар, “Энг яхши ёш ҳунарманд” бўйича 1 нафар, “Энг яхши графика асари” бўйича 1 нафар ва 16та рағбатлантирувчи мукофотлар берилди. Ушбу номинация эгаларига Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройи дипломи ҳамда мактаб – интернат томонидан Фахрий Ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Кўргазма шу йилнинг 9 майигача давом этади.
Просмотров 828    Рейтинг 36   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)

фото