2016 йилнинг 15 октябрь куни соат 12:00да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида таниқли япон фоторассоми Миро Итонинг “Ёруғлик ва умид йўли: ўзгармас космополитизмнинг Буюк ипак йўли билан чамбарчаслиги” номли фотокўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди.
Кўргазмада Миро Итонинг 33та фотосуратлари намойиш қилинмоқда.
Ташкилотчилар: Ўзбекистон Бадиий Академияси, Япония Фотоиндустрия институти ва Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройи.
Миро Ито – ёзувчи ва рассом, Media Art League ташкилоти асосчиси. У медиа ва бадиий лойиҳаларда муаллиф ҳамда режиссёр сифатида кўринади.
“Ёруғлик ва умид йўли: ўзгармас космополитизмнинг Буюк ипак йўли билан чамбарчаслиги” номли лойиҳаси кўп йиллардан бери изланган юқори ижод чўққисидир. “Бутун дунё аҳолиси ҳаёти ва шукронаси ” мавзуси доирасида у қадимий Осиё яъни Евроосиё маданияти ва анъаналарини ташвиқот қилиш ва ўрганиш, Японияда тинчликни мустаҳкамлаш, ЮНЕСКОнинг моддий жиҳатдан қўллашини чуқур маънавий томондан англашни фотосуратлари ва видеоларида акс эттирган. 2003 йилда бу борадаги изланишлари натижасида Япония ҳақида ёзди ва бунда асосан Нара шаҳрига кўпроқ урғу берди.
2010 йилнинг охирларида “Ёруғлик йўли: Шукроналикнинг қадимий усули ва Осиё санъати” номли фотокўргазмаси ва императорлар пойтахти бўлган Нара шаҳрининг 1300 йиллигига бағишланган иккита қисқа метражли фильмни хотира тадбирида намойиш қилди. Кейинги “Ёруғлик ва умид йўли” номли кўчма фотокўргазмаларини 2016 йилнинг май ойида АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўтказди. Шунингдек, октябрь ойида Тошкент шаҳрида Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида, ноябрь ойида эса Стасбург шаҳрида, кейин эса Токиода ўтказишни мўлжаллаган.
У ишларидан бирида 2006 йилдаги Венеция биенналсида – рақснинг бир қисми бўлиб, маданият ва жанр, эркак ва аёл ўртасидаги чегаранинг чиқиш йўлини тасвирлаган. Бу иш АҚШ, Япония ва Германия мамлакатларидаги маданий ва бадиий изланишлар самарасидир. Ҳозиргача ҳам қатнашаётган турли мавзудаги лойиҳалар – тасвирий санъатдан тортиб, мақолалар, рақамли санъатгача Ито АҚШ, Германия ва Япониядаги таниқли журналларда чоп эттиради.
АҚШдаги Petersen's Photographic magazine журнали Миро Итони “Ёруғлик рассоми” дея таърифлади.
Миро Ито Япониядаги Кейо университетинининг “Эстетика ва тасвирий санъат” бакалаври ва Германиядаги Duisburg-Essen университетининг амалий санъат ва коммуникатив дизайн мутахассислиги ни тамомлагач, анча йиллар рассом ва адабиётшунос сифатида ишлади. У 8 та китоб муаллифи ва муҳаррири.
Видео лойиҳалари
“Ҳаёт ниқоби – Бугаку Вакамия Онмацури фестивали ва Касуга ибодатхонаси”. Касуга тайша монастиридаги Хомоцуден хазинаси намойиши, 2016 йил сентябрь.
“Буюк Будда тирик” – Тодайжи музейидаги намойиш, 2011 йил.
“Гигаку: ниқоб йўли” - Тодайжи музейидаги намойиш, 2012 йил.
“Буюк Будда тирик” ва “Ҳаёт ниқоби – Бугаку Вакамия Онмацури фестивали ва Касуга монастри”. Нага шаҳрининг 1300-йиллигига бағишланган хотира тадбиридаги чиқишлар, Токио, 2010 йил.
“Буюк Будда тирик” – Тодайжидаги ибодатхона маданият марказидаги намойиш (7-Буюк Будда Симпозиуми), 2010 йил.
Шахсий кўргазмалари
АҚШ
“Космополитизм, Будда Вайрочанада тимсоли Тодайжи ибодатхонаси – Япониянинг миллий хазинаси” фотокўргазмаси, Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Нью – Йоркдаги штаб – квартираси, 2016 йил
“Ўйинга тушаётган одамлар – Но дан то Буто гача: японча ижро этиш санъати, ўтмиш ва ҳозир”. Нью – Йоркдаги ижро этиш санъати бўйича оммавий кутубхона, 2007 – 2008 йиллар.
Япония
“Ёруғлик йўли: Шукроналикнинг қадимий усули ва Осиё санъати” Canon EXPO, Токио, 2010 йил.
“Ниқоблар, перфоманс, ҳаётий куч: Ўтмиш ва бугундан меҳмон - Манноджо Номура V нинг иштироки”, унинг вафот этганининг бир йиллиги, Canon S Tower, Токио ва яна иккита бошқа жой, 2005 йил.
“Nippon Gaku Манноджо Номуры – анъанавий японча рақс ва перфоманс”, Япония Фотоиндустрия институти, Токио, 2004 йил.
“Рақамли роҳиб бадани”, Canon салони (Токио / Осака / Нагоя), 2003 йил
“Нью – Йоркдан мактуб: Heartistдан йўлланма сўзлар ва фотосуратларда”, Япония Фотоиндустрия институти, Токио, 2003 йил.
“...ўтиш даври: Башан учрашувдаги фотосуратлар ва рақамли техника”, Япония Фотоиндустрия институти, Токио, 1998 йил.
“Тенкунликдаги яланғочлик” – Токио фотосуратлар ойлиги лойиҳасидаги кўргазма, Canon салони, 1996 йил, “Аёл аёлга” Zeit-Foto салонида, Токио, 1988 йил.
Германия
“Буто: Тело исмли гул билан учрашув”, Франкфуртда Япония маданияти ҳафталиги, 1997 йил.
“Сирли фитна” Grauwert галереяси, Гамбург, 1989 йил.
“Япон тили” LINHOF галереяси, Мюнхен, 1987 йил.
“...аёл ҳароратини ўлчаш” Grauwert галереяси, Гамбург, 1987 йил.
“Аёл изчиллиги” - Musisches Zentrum (санъат маркази), Бохумадаги Рурск университети, Германия, 1986 йил.
Кўргазма шу йилнинг 25 октябригача давом этади.
www.art-academy.uz
www.caravanserai.uz