2016 йилнинг 6 август куни соат 10:00da Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги(JICA)нинг “Япония: кеча ва бугун” номли фотокўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди.
Ташкилотчилар: Ўзбекистон Бадиий Академияси, Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройи.
1. Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) кўнгиллилари:
Исми: Тагучи Мика
Туғилган йили: 1985 йил
Касби: Ҳамшира
Иш тажрибаси: Хиросима шаҳар ҳокимиятида соғлиқни сақлаш ҳамшираси бўлиб ишлаган.
Ишлаш даври: 23.03.2015 - 22.03.2017 йиллар
Фаолияти: Гулистон шаҳар 4 – оилавий поликлиникада “семизликнинг олдини олиш” бўйича жисмоний синфни бошқаради ва доимий “Семизликдан эҳтиёт бўлиш бўйича” кўргазма ташкил қилади.
2. Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) кўнгиллилари:
Исми: Яманада Шизука
Туғилган йили: 1982 йил
Касби: Ижтимоий ходим
Иш тажрибаси: Тоҳоку Фукуши университети ўқитувчиси
Ишлаш даври: 06.07.2015 - 5.07.2017 йиллар
Фаолияти: Гулистон шаҳар “Юрт истиқболи” ижтимоий ахборот марказида “Одам савдосининг олдини олиш бўйича” ишлайди ва шунингдек, имконияти чекланган инсонларга ёрдам беради.
▶“ЯПОНИЯ: КЕЧА ВА БУГУН” номли фотокўргазмасининг мақсади:
- Биз Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги(JICA) кўнгиллиларимиз, - дейди Тагучи Мика ва Яманада Шизука, шу ерда ишлаб, Ўзбекистондаги барча инсонларнинг тинчликни жуда қадрлашини ҳис қиламиз. Улар Хиросима ва Нагасаки шаҳарларининг қайғули ўтмиши ҳақида жуда яхши билишади ҳамда япон халқига дўстона муносабатда бўлиб келганлигидан миннатдормиз.
Шунинг учун Япония ҳақида яна ҳам кўпроқ қизиқарли маълумотлар бериш ва биргаликда тинчликни сақлаш мақсадида ушбу фотокўргазма ва маҳорат ошириш дарсларини ташкил қилдик. Кўргазмада Япониянинг чиройли манзаралари ҳамда Хиросима ва Нагасаки шаҳарларининг аввалги ҳолати намойиш қилинади. Тадбирда биргаликда япон миллий қоғозидан “Оригами” бўйича маҳорат ошириш дарсларини ўтамиз ва унда тинчлик тимосли бўлган жуда кўп турна ясаймиз.
▶Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги(JICA) ҳақида
JICA Loyihalari
JICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Япониянинг қуйидаги турдаги Тараққиёт учун расмий кўмаги (TRK) дастурларини амалга оширади:
- TRK кредити - Grant Aid - Техник кўмак - Кўнгиллилар
- Ижрочилар даражасида техникавий ҳамкорлик – Хусусий сектор билан ҳамкорлик
Япониянинг Ўзбекитсонга кўрсатган Тараққиёт сари кўмаги (TRK)
100млн. иен=тахминан 1млн. АҚШ доллари)
Япония молиявий йили TRK кредити Грант асосида кўмак Tехник ҳамкорлик
2010 274.23 7.55 9.34
2011 180.67 5.74 9.55
2012 - 3.24 9.87
2013 348.77 3.16 5.75
2014 987.11 3.30 5.88
Жами (2003-2014) 2,766.30 229.79 173.50
JICAнинг Ўзбекистондаги афзалликлари:
1. Иқтисодий инфратузилма:
→ Энергетика
→ Транспорт
2. Хумсий секторни ривожлантириш:
→ Кадрлар ресурсларини ривожлантириш
3. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш:
→ Қишлоқ хўжалиги
→ Соғлиқни сақлаш
4. Бошқалар (Кадрлар ресурсларини кучайтириш)
→ JDS
→ Тренинг дастурлари
→ Кўнгиллилар (JOCV, SV)
▶ JICA кўнгиллилари ҳақида:
JICA кўнгиллилар дастури 1965 йилдан бошланган ва бу йил унинг фаолиятига 51 йил тўлди. Бугунги кунга келиб 94 давлатда тахминан 49.000дан кўп JICA кўнгилли мутахасислари ишлаб келади.
JICA кўнгиллилар дастурининг асосий мақсади:
1) Ривожланаётган мамлакатлар иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига ҳисса қўшиш;
2) Икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш;
3) Кўнгиллилар тажрибасини Япония жамиятида қўллаш.
Халқаро ҳамкорлик соҳасида япон кўнгиллилари(JOCV) ҳамкорлик соҳалари тахминан 190тани қамраб олган ва улар қаторида қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва балиқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт кабилар бор.
Кўнгилли мутахасислар шартнома асосида 2 йил давомида фаолият кўрсатади.
Ўзбекистонда JICA кўнгиллилар дастури 2000 йилдан бошланган ва бу йил ушбу фаолиятга 16 йил тўлди.
Ҳозирги кунгача 271 нафардан ортиқ JICA кўнгиллилари Ўзбекистонда ишлаб кетган.