Все новости
ПРЕСС-РЕЛИЗ.“Соғлом она ва бола йили”га бағишланган
29.05.2016
ПРЕСС-РЕЛИЗ.“Соғлом она ва бола йили”га бағишланган
имя


комментарий


Ўзбекистон Бадиий Академияси Республика Ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати 8 “В”-синф ўқувчиларининг анъанавий “Нигоҳ-2016” номли расмлар кўргазмаси.

2016 йилнинг 30 май куни соат 11:00да Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида Республика ихтисослаштирилган санъат мактаби 8“В”-синф ўқувчиларининг “Нигоҳ - 2016” номли кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб–интернатининг ташкил топганига 80 йилдан ошди. Шаклланиш даврида “20-сон болалар уйи” ҳисобланган ушбу ўқув маскани кейинчалик “Иқтидорли болалар уйи” га айлантирилди.

Ўтган асрнинг 50-йилларидан бошлаб Республика махсус мусиқа ва рассомлик мактаб–интернати бўлиб фаолият юрита бошлади.1997 йилда Ўзбекистон Бадиий Академияси ташкил топгач, мактаб унинг тасарруфига ўтказилди.
Республика ихтисослаштирилган мактаб–интернатида кўплаб санъат ва маданият арбоблари таҳсил олган. Жумладан, Ўзбекистон Халқ артистлари Галия Измайлова, Гулнора Мавеева, Ўзбекистон Халқ рассомлари Рўзи Чориев, Анатолий Жибоедовлар мактабнинг фахридир.
Ўзбекистон Бадиий академияси Республика ихтисослаштирилган санъат мактаби 8“В”-синф ўқувчиларининг рассомлик санъатига иштиёқи баландлиги ва иқтидорлилиги боис бу йил уларнинг кўргазмаси иккинчи бор ташкил қилинди.
Албатта, ҳар қандай рассом ўз кўргазмаларини катта кўргазма залларида намойиш қилишни орзу қилишади. Чунки бундай жойларда уларнинг кўпчиликка ижодларини намойиш қилиш имконияти катта. Бу йил ўқувчилардан Қосимов Муродилжон, Юсупов Абдуқодир, Толиева Гулмира, Тохиров Дилшод, Алимов Абдуқодир, Бўрибеков Даврон, Муҳаммаджонзода Исфандиёр, Хайруллаева Севинч, Исломов Азиз, Баҳодиров Давронларнинг ижодидан 60тага яқин ижодий ишлари қўйилди.
Кўргазмага қўйилган ишларнинг мавзулари ранг–баранг бўлиб, ўқувчилар юртимизнинг чиройли табиатини, одамларини тасвирлашган. Айниқса, Муҳаммаджонзода Исфандиёрнинг “Шох ва қашшоқ”номли эртакка ишланган расми, Гулмира Толиеванинг “Она алласи”, Бўрибеков Давроннинг Эркин Воҳидовнинг шеърига ишланган “Тандир”, Юсупов Абдуқодирнинг “Икки дарахт” каби ишлари ўқувчиларнинг рассомлик иқтидори ва дунёқарашидан дарак беради. Рангларнинг ёрқинлиги уларнинг гўзалликка ошнолигини билдирса, оила ва дўстлари мавзуси ўқувчиларнинг меҳр–оқибатлилик, ватанпарварлик, ўз юртини севиши ва ардоқлашидан далолатдир.
Расм бўйича устози Муяссар Игамова - 1982 йилда Островский номидаги Театр ва рассомлик институтининг “Графика” бўлимини тугатган. Кўп йиллардан бери Муяссар опа ўқувчиларга рассомлик санъати сирларини ўргатиб келмоқда. Муяссар опа ишлаган “Шоҳимардон”, “Ирис гули”, “Кўл”, “Лолақизғалдоқ” каби 10дан ортиқ ишлари ўқувчилари билан бирга намойиш қилинмоқда.
Муяссар опа ҳар йили ўқувчиларининг кўргазмаларини ташкил қилиб, халққа таништириш, ушбу соҳага ёшларнинг қизиқишини янада ошириш, иқтидорли ёшларни қўллаб–қувватлашда меҳнатини аямай келмоқда.

Кўргазма шу йилнинг 15 июнигача давом этади.

Гавхар Саодатова
Просмотров 763    Рейтинг 76   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)

фото