Все новости
Ёғочда жилоланган нақшлар
06.04.2016
Ёғочда жилоланган нақшлар
имя


комментарий


Ёғочда жилоланган нақшлар Ўзбекистон Бадиий академиясининг Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида ёғоч ўймакори Эргаш Алиевнинг кўргазмаси очилди.

Кўргазманинг очилишида Президентимиз раҳнамолигида халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини янада ривожлантириш, бу соҳадаги аждодларимизнинг бой меросини асраш, ёшларни миллий ҳунармандчиликка жалб қилиш орқали уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди.

Эргаш Алиев ёғочга турфа нақшлар солиш билан бирга, йигит-қизларга ўймакорлик санъати сирларини ўргатиб келмоқда. Унинг асарлари мамлакатимиз ва хорижда ўтказилган танловларда юқори баҳоланган. Маҳоратли уста 2001 йилда “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

Кўргазмада ижодкорнинг шахмат тахтаси, лавҳлар, лаганлар, курсилар жамланмаси, бежирим қутичалар каби ижод намуналари намойиш этилмоқда.

Комила Эгамбердиева, Сарвар Ўрмонов (сурат), ЎзА

05.04.2016
http://uza.uz/oz/culture/ye-ochda-zhilolangan-na-shlar-05-04-2016
Просмотров 828    Рейтинг 37   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)

фото