Все новости
Нодир санъат усталари
15.01.2016
Нодир санъат усталари
имя


комментарий


Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида «Усталар дурдонаси» деб номланган ксилография санъати кўргазмаси очилди. Унда Медат Кагаров ва Дамир Ўразаев асарлари намойиш этилмоқда.

Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда тинчлик ва барқарорликни асраш, жамиятимизда миллатлараро тотувлик, ижтимоий барқарорликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган сиёсат миллий санъатимизни ривожлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилаётир.

Ксилография, яъни ёғочга ўйма нақш солиш, нафис ва бежирим асарлар яратиш кишидан катта маҳорат ва иқтидор талаб қилади. Ўзбекистон халқ рассоми Медат Кагаров ушбу йўналишда самарали ижод қилган усталардан. Унинг шарқ мумтоз адабиёти намояндалари шеърий тўпламларига ишланган безаклари ўзига хос фалсафа ва мазмун-моҳиятга эга. Устанинг асарлари Ўзбекистон, Германия, Буюк Британия, Франция, Италия, Голландия, Россия, АҚШ, Ҳиндистон ва Япониядаги кўплаб музейлар ҳамда шахсий коллекциялардан ўрин олган.

Дамир Ўразаев ҳам ўйма нақш санъати соҳасида самарали меҳнат қилиб келмоқда. Уста шоира Зулфиянинг «Томчи» деб номланган шеърлар тўпламига ишланган миниатюралар муаллифидир. Унинг асарлари Ўзбекистон, Россия, Чехия, Польша музей ва галереяларида сақланмоқда.

Ирина Доленко, Отабек Мирсоатов (сурат), ЎзА

15.01.2016 20:57

http://uza.uz/oz/culture/nodir-sanat-ustalari-15-01-2016
Просмотров 823    Рейтинг 44   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)

фото