Все новости
Кўзгу ортидаги олам
06.11.2015
Кўзгу ортидаги олам
имя


комментарий


Ўзбекистон Бадиий академияси Халқаро маданият карвон саройида Кексаларни эъзозлаш йилига бағишланган кўргазма ташкил этилди.

“Кўзгу ортидаги олам” деб номланган мазкур кўргазмада Владимир Бурмакин асарлари намойиш этилмоқда.

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуриддинов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда барча миллат ва элат вакилларининг таълим олиши, ўз қизиқиши ва лаёқати бўйича касб-ҳунар эгаллаши, меҳнат қилиши, ижодий-интеллектуал қобилиятини намоён этиши учун барча шароит ва имкониятлар яратилганини таъкидлади.

Ижодини ўтган асрнинг 60-йилларида бошлаган В.Бурмакиннинг дастлабки асарлари натюрморт, манзара, портрет йўналишларида бўлиб, улар романтизмга бойлиги, ҳаёт гўзаллигини моҳирона акс эттириши билан ажралиб туради. Кейинги йилларда мўйқалам соҳиби компьютер графикаси, фотосанъат, рангтасвир каби йўналишларни уйғунлаштиришга интилаётгани кўплаб қизиқарли асарлар яратилишига туртки бермоқда.

Мусаввир мамлакатимизда ўтказилган кўргазмалар билан бирга, қатор халқаро кўргазмаларнинг ҳам фаол қатнашчисидир. Унинг асарлари юртимиз ҳамда ўнлаб хорижий мамлакатлардаги музей ва галереяларда, шахсий тўпламларда сақланмоқда.

Ўзбекистонга, анъана ва қадриятларимизга чексиз меҳр-муҳаббат рассом картиналарида яққол акс этади.

Кўргазмадан ўрин олган “Тонг”, “Тунги Хива”, “Ой тутилиши”, “Тунги Самарқанд”, “Ижодкор” каби асарлар мусаввирнинг табиат манзаралари, бебаҳо меъморий обидаларимиздан илҳомланиб яратган ижод маҳсули бўлиб, томошабинларда қизиқиш уйғотмоқда.

Назокат Усмонова, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА

05.11.2015 19:16

http://uza.uz/oz/culture/k-zgu-ortidagi-olam-05-11-2015
Просмотров 851    Рейтинг 53   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)

фото