2015 й.,9октябрь Тошкент ш. “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан Республика Дизайн коллежининг “Миллий, этнографик ва бадиий либослар дизайни” бўлимининг “Нафосат гулдастаси” номли намойиши
2015 йилнинг 9 октябрь куни соат 12.00 да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида Республика Дизайн коллежининг “Миллий, этнографик ва бадиий либослар дизайни” бўлимининг “Нафосат гулдастаси” номли намойишининг очилиши бўлиб ўтди.
1998 йилда Ўзбекистон Бадиий Академияси тасарруфида Республика Дизайн коллежи ташкил этилган. Коллеж ўтган йиллар давомида Республикамизга турли мутахассисликка эга ижодкор ёшларни тайёрлаб келмоқда. Ўқувчилар ўзларининг бадиий-ижодий салоҳияти билан халқаро, Республика ва шаҳар миқёсидаги кўргазмаларда фаҳрли ўринларни эгаллаб келмоқда.
“Нафосат гулдастаси” либослар намойиши “Миллий, этнографик ва бадиий либослар дизайни” бўлимининг ўқитувчи ва ўқувчиларининг 100 га яқин ижодий ишлари асосида ташкил этилди.
Темурова Масуда Фаязовна
- 1960 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1977-1981 йилларда Низомий номидаги Тошкент Далват Педагогика университетининг “Бадиий графика” факультетини тугатган. 1999 йилдан бери Республика Дизайн коллежида “Дизайн” бўлими бошлиғи. Унинг қўлида бадиий ижод сирларини ўрганган ёшлар халқаро, республика ва шаҳар миқёсидаги кўргазмаларда фахрли ўринларни эгаллашган. “Нафосат гулдастаси” номли намойишининг бадиий раҳбари.
Салихова Феруза Турсуновна – 1967 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2000-2004 йилларда Низомий номидаги Тошкент Далват Педагогика университетининг “Касбий таълим (сервиз)” факультетини тугатган. 2007 йилдан бери Республика Дизайн коллежида “Декоратив ва амалий санъат” бўлими бошлиғи. У таълим берган ўқувчилар республика ва шаҳар миқиёсидаги кўргазмаларда фахрли ўринларни эгаллашган. “Мусиқа тароналари” либос тўплами раҳбари.
Зупарова Арофат Собиржоновна – 1951 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йилдан бери Республика Дизайн коллежида “Миллий, этнографик ва бадиий либослар дизайни” бўлимида ўқитувчи. У таълим берган ўқувчилар халқаро, республика ва шаҳар миқиёсидаги кўргазмаларда фахрли ўринларни эгаллаган. “Қадриятлар садоси” либослар тўплами муаллифи.
Заиджонова Гулноза Шуҳратжоновна- 1975 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1995 йилдан бери Республика Дизайн коллежида “Миллий, этнографик ва бадиий либослар дизайни” бўлимида ўқитувчи. У таълим берган ўқувчилар республика ва шаҳар миқиёсидаги кўргазмаларда фахрли ўринларни эгаллаган. “Нафосат гулдастаси” намойишидаги алоҳида либослар раҳбари.
Абдураҳмонова Феруза Шавкатовна
– 1981 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1998-2002 йилларда Тошкент Текстиль ва Енгил саноат институтини “Тикув буюмлари технологияси” мутахассислиги бакалавр босқичини, 2002-2204 йилларда “Касбий фанларни ўқитиш методикаси (Енгил саноат)” мутахассислиги магистратура босқичини тугатган.Унинг ўқувчилари “Тасвирий санъат фестиваллари” (2007 – 20014 йй.), ҳамда “Республика иқтидорли ўқувчилар форумининг” (2009 – 2010 йй.) фаол иштирокчилари, ҳамда фахрли ўринлар эгаси саналади. 2014 йилда Халқаро музейлар кунига бағишланган Темурийлар тарихи Давлат музейида ўтказилган “Музейлар оқшоми” номли этно-замонавий либослар намойиши раҳбари. “Марғилон оҳанглари” тўплами, ҳамда алоҳида либослар раҳбари.
Махмудова Дилноза Миркомиловна
- 1984 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2005-2009 йилларда К.Беҳзод номидаги Рассомлик ва дизайн институтининг бакалавр босқичини, 2011-2013 йилларда Тошкент Текстиль ва Енгил саноат институтини “Бадиий либос дизайни” бўлими магистратура босқичини тугатган.“Шахризода” замонавий миллий тўплами учун диплом билан тақдирланган. “Баҳор” тўплами, ҳамда алоҳида либослар раҳбари.
Каирова Наргиза Музаффаровна
- 1985 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2002-2006 йилларда К.Беҳзод номидаги рассомлик ва дизайн институтининг бакалавр босқичини тугатган. 2008 йилдан буён Республика Дизайн коллежида “Дизайн” бўлимида дарс бериб келмоқда. “Денгиз мавжлари” тўплами либослар раҳбари.
Гавхар Саодатова