Ўзбекистон Бадиий Академияси Халқаро маданият карвон саройида жорий йилнинг 14 сентябрь куни фестивалга тайёргарлик кўриш доирасида ҳафталик ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Республика рассомлик коллежи талабаларининг ҳафталикда намойиш қилинадиган либослари кўриб чиқилди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон Бадиий Академияси тасарруфидаги ўқув муассасаларининг либос дизайни мутахассислиги бўйича профессор ўқитувчилари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда Бадиий Академия ишчи гуруҳ аъзолари қатнашди.
Ишчи гуруҳ раиси Ўзбекистон Бадиий Академияси раиси Акмал Нур, ҳафталик креатив директори Камола Оқилова бошчилигидаги аъзолар танловга тақдим этиладиган либосларни кўриб чиқишди. Улар эътиборига либослар намойиши бўлиб ўтди. Тақдим этилган либослар тўпламидан энг саралари танлаб олинди ва моделларни янада такомиллаштириш таклифлари берилди.
Намойиш вақтида либосларнинг муаллифлари номларини эълон қилиш, мусиқаларни либосларга мос қилиб танлаш, моделларнинг подиумда юриш маданияти каби масалаларга урғу беришди.
Маълумки, ҳафталикка тайёргарлик борасида республикадаги ёш иқтидорли либос дизайнерларни аниқлаб, тадбирга жалб қилиш, дизайнга бағишланган кўргазмалар ташкил этиш, миллий либослар намойиши, муаллифлик намойишлари ҳамда бош дефиле либослар намойиши каби йирик тадбирларни шунингдек, қатор ташкилий масалаларни хал этиш талаб этилади.
Шу сабабли Бадиий Академия тасарруфидаги ўқув муассасаларининг ёш иқтидорли талабаларини аниқлаш ва профессионал даражадаги либос дизайнерлари ишлари билан таништириш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Бунинг учун ҳар бир ўқув муассасаси ўзларининг махсус дастурлари билан қатнашиб ҳафталик дастурига муносиб ҳисса қўшади деб таъкидланди.
Ҳафталик жорий йилнинг 17-21 ноябрь кунларида ўтказилиши яна бир бор эслатиб ўтилди. Республика миқёсида бўлиб ўтадиган мазкур тадбирда Ўзбекистон Бадиий Академияси асосий ташкилотчи сифатида қатнашади.
15.09.2015
+ 16 фото смотрите по ссылке на Источник:
http://art-academy.uz/ёшлар-мода-фестивалига-тайёргарлик/#more-11292