Все новости
Мусаввир меҳри ва эҳтироми
08.08.2015
Мусаввир меҳри ва эҳтироми
имя


комментарий


Ўзбекистон Бадиий академияси Халқаро маданият карвон саройида Кексаларни эъзозлаш йилига бағишланган бадиий кўргазма очилди.

“Сенинг севгинг” деб номланган мазкур кўргазмада мусаввир Баҳодир Зокиров ижодидан намуналар томошабинлар эътиборига ҳавола этилган.

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуриддинов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ижод аҳлини қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун барча зарур шароит ва имкониятларни яратиш масаласига катта эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

«Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури доирасида навқирон авлодни миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, нуронийларнинг бой ҳаёт тажрибасидан ёшларни ватанпарварлик, фидойилик, меҳнатсеварлик, ҳалоллик, инсоф-диёнат руҳида камол топтиришда кенг фойдаланилаётир.

Бугун тасвирий санъат соҳасида изланаётган мусаввирлар ижодида ҳам айни мавзулар янада теран очиб берилаётир. Халқимизнинг севимли санъаткорлари – Ўзбекистон халқ артистлари Ботир Зокиров ҳамда Эркли Маликбоеванинг ўғли Баҳодир Зокиров олий таълим даргоҳини тамомлаб, кино соҳасида меҳнат қилди. У ўттиздан ортиқ фильм учун қўшиқ ва мусиқалар ҳам яратди. Бир қатор фильмларга режиссёрлик қилди.

Мўйқалам соҳибининг асарларида жонажон Ватанимизга, халқимизга, нуроний отахон ва онахонларга, шу табаррук заминга бўлган чексиз меҳр-эҳтиром акс этган. Бу жиҳатлар кўргазмада намойиш этилаётган «Ворислик», «Уста», «Фалакнинг гардиши», «Чойхона», «Ҳордиқ», «Куз», «Орзу», «Созанда» каби етмишга яқин асарда ўз ифодасини топган.

Назокат Усмонова, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА

06.08.2015 19:27

http://uza.uz/oz/culture/musavvir-me-ri-va-e-tiromi--06-08-2015
Просмотров 586    Рейтинг 15   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)

фото