Все новости
Қадимий топилмалар кўргазмаси
04.08.2015
Қадимий топилмалар кўргазмаси
имя


комментарий


Ўзбекистон Бадиий академияси Халқаро маданият карвон саройида «Қадимий Чоч маданий мероси» деб номланган кўргазма очилди. Унда Тошкент вилоятидаги Қонқа ҳамда Қоршовултепа қадимий ёдгорлик мажмуалари топилмалари намойиш этилмоқда.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ёшлар маънавиятини юксалтириш борасидаги эзгу саъй-ҳаракатларда бой тарихий-маданий меросимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, уларнинг аҳамияти ва моҳиятини кенг тарғиб этиш масаласига устувор аҳамият қаратилмоқда.

Халқаро маданият карвон саройида тарихий қадамжолар, шаҳристонлар, ёдгорлик мажмуаларига археологик экспедициялар уюштириш, уларни ўрганиш, қадимий топилмаларни қайта тиклаш, умрини узайтириш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Мазкур кўргазмада археолог олимлар томонидан Тошкент вилоятининг Чиноз туманидаги Қоршовултепа ҳамда Оққўрғон туманидаги Қонқа ёдгорлик мажмуаларига ўтказилган экспедициялар натижасида топилган қадимий ашёлар томошабинлар эътиборига ҳавола этилган. Ушбу ёдгорлик мажмуаларига тааллуқли бадиий безаклар, тангалар, уй-рўзғор буюмлари, сопол идишлар қадимий Чоч тарихини янада бойитиш билан бирга, азалдан диёримизда турли миллат ва элатлар ҳамжиҳатликда истиқомат қилганидан дарак беради.

Кўргазма доирасида ташкил этилган давра суҳбатида Халқаро маданият карвон саройида ўтказилаётган илмий экспедицияларнинг аҳамияти, қадимий ёдгорлик мажмуалари, у ерда олиб борилаётган илмий изланишлар хусусида атрофлича сўз юритилди.

Назокат Усмонова, Ёлқин Шамсиддинов (сурат), ЎзА

03.08.2015 20:29
Источник:
http://uza.uz/oz/culture/adimiy-topilmalar-k-rgazmasi--03-08-2015
Просмотров 595    Рейтинг 18   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)

фото