Все новости
Мафтункор ва сеҳрли диёр
10.07.2015
Мафтункор ва сеҳрли диёр
имя


комментарий


Жонажон Ўзбекистонимизнинг ўхшаши йўқ табиат манзаралари, Самарқанд, Бухоро, Хивадаги асрларга тенгдош обидалар, Бахмалнинг оппоқ тонги, Паркент боғлари, Сурхондарёнинг тоғли ҳудудидаги қишлоқ, шарқираган Угам дарёси, файзли ҳовли жойлар... Буларнинг баридан Ўзбекистон Бадиий академияси Халқаро маданият карвон саройида бошланган “Сеҳрли диёр” мавзусидаги кўргазмада баҳра олиш мумкин.

Кексаларни эъзозлаш йилига бағишлаб ташкил этилган мазкур кўргазмада моҳир мусаввир Исфандиёр Ҳайдаровнинг асарлари тасвирий санъат ихлосмандлари эътиборига ҳавола этилган.

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуриддинов, адабиётшунос олим Ш.Ризаев ва бошқалар ижод аҳлининг эркин ва самарали меҳнат қилиши учун зарур барча шароит ва имкониятларни яратиш, уларни янги-янги марралар сари руҳлантириш Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида миллий тасвирий санъатни равнақ топтириш борасида амалга оширилаётган эзгу саъй-ҳаракатларда алоҳида ўрин эгаллашини таъкидлади.

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида ёши улуғ ижодкорларнинг фаолиятини кенг тарғиб этиш, ёшларни катта авлод вакилларига ҳурмат ва эҳтиром, меҳнатсеварлик руҳида камол топтириш масаласи муҳим вазифа сифатида белгиланган.

Ижодкорларга кўрсатилаётган бетимсол ғамхўрликлар барча мўйқалам соҳиблари каби И.Ҳайдаров фаолиятида ҳам ўз ифодасини топмоқда.

Ибратли миллий анъана ва қадриятларимизга, она-табиатга, жонажон диёримизга ҳурмат ва эҳтиром, ҳаётда учрайдиган ҳар бир ёрқин детални беэътибор қолдирмаслик, обод, файзли, тинч ва осойишта ҳаётимизни рангин бўёқларда ифодалаш И.Ҳайдаров ижодида асосий ўрин эгаллайди.

Ижодкорнинг юртимиз бетакрор манзараларини акс эттирган картиналари диёримизнинг турли гўшаларидаги музей ва галереялар билан биргаликда Австралия, Австрия, АҚШ, Венгрия, Германия, Нидерландия, Норвегия, Швеция, Франция, Италия, Исроил, Янги Зеландия, Япония ва бошқа хорижий давлатлардаги музей ва шахсий тўпламларда сақланмоқда.

“Сеҳрли диёр” деб номланган ушбу бадиий кўргазмада тинч ва осуда ҳаётимизга шукроналар айтиш, жонажон Ватанимиздан фахрланишга, истиқлол неъматлари, фаровон кунларимизни, сўлим табиатини кўз қорачиғидек асраб-авайлашга, ёши улуғ инсонларнинг қадрига етишга чорловчи элликдан ортиқ тасвирий асар томошабинлар эътиборига ҳавола этилган.

Назокат Усмонова, ЎзА

10.07.2015 20:20

http://uza.uz/oz/culture/maftunkor-va-se-rli-diyer--10-07-2015
Просмотров 668    Рейтинг 38   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)

фото