Все новости
ПРЕСС-РЕЛИЗ. “Кексаларни эъзозлаш йили”га бағишланган Севара Қосимованинг “Ижодий парвоз” номли шахсий кўргазмаси
24.06.2015
ПРЕСС-РЕЛИЗ. “Кексаларни эъзозлаш йили”га бағишланган Севара Қосимованинг “Ижодий парвоз” номли шахсий кўргазмаси
имя


комментарий


2015 йилнинг 25 июнь куни соат 17:00да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида “Кексаларни эъзозлаш” йилига бағишланган ёш рассом Севара Қосимованинг “Ижодий парвоз” номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросини бўлиб ўтди.

Севара дастгоҳи ёнида турли бўёқлар воситасида ўзининг сеҳрли санъат оламини яратишни ёқтиради. У асосан ёрқин ранглар, кутилмаган композицион ечим ҳамда қаҳрамоннинг энг характерли хусусиятларини илғаб олиб, нозик чизиқлар ва жозибадор ранглар уйғунлигида алоҳида янги сеҳрли оламни ижод этади. Унинг энг муваффақиятли чиққан асарлари ҳамда тиришқоқлиги, мехнатсеварлиги ўз мақсади сари доимий интилиши ижодий муваффақиятлар келтириши шубҳасиз.

Қосимова Севара 1991 йил 7 апрелда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида туғилган. Севара болалигидан расм чизишга қизиқар эди. Ўқиш давомида кўплаб танлов ва кўрикларда иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллаган.
2007 йил Республика рассомлик коллежининг рангтасвир йўналишига ўқишга кирди ва ўқиш мобайнида “Келажак овози”, “Нафосат бостоним маним” кўрик-танловларида ғолиб болган.

2010 йил Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига давлат гранти асосида ўқишга кирди ва имтиёзли диплом билан муваффақиятли тамомлади.
Ҳозирда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти магистранти. Ўкиш даври мобайнида кўплаб кўргазмаларда ўз ижодий асарлари билан иштирок этиб келмоқда.
Албатта, ёш мусаввирнинг ижод йўлида камолотга эришишида унинг устозлари меҳнати ҳам бебаҳо. Севара барча устозларини чексиз меҳр билан ёдга оларкан, улар орасида “Хамза” номли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчи Улуғбек Маматқулов, Республика рассомлик коллежи ўқитувчиси Ҳусан Аминов, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институт ўқитувчилари Муҳаммадиёр Тошмуродов, Журъат Раҳмонов ва Акмал Икромжоновдан маҳорат сирларини ўрганмоқда.

Ёш рассом Севара Касимова асарларида ўзига якин Феруза опа, Ваҳобжон ака, Мавлюда буви ва бошқаларни ёрқин портретларини тасвирлашни ёқтиради. Умуман унинг асарларида мумтоз реалистик портретчи рассомлар Абдулхақ Абдуллаев, Шамсирой Хасанова, Раҳим Ахмедов ва бошқалар анъаналарини давом эттиришга ҳаракат қилмоқда.

Қатнашган кўрик-танлов ва кўргазмалари:

1. 2007–2008 ўқув йилида ўтказилган “Келажак овози” Республика ёшлар кўрик-танловида 1ўринни эгаллагани ва ўқишдаги эришаётган муваффақиятлари учун фаҳрий ёрлиқ билан тақдирланган.
2. “Нафосат бўстоним маним” кўрик – фестивалининг вилоят босқичида фахирли 1-ўринни эгаллагани ва юксак ижро маҳорати учун фаҳрий ёрлиқ билан тақдирланган.
3. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 18 йиллиги муносабати билан Сирдарё вилоятида ўтказилган “Энг улуғ, энг азиз” кўрик–танловининг 1-даражали Дипломи билан тақдирланган.
4. “Озарбайжон ҳақида нима биласиз?” мавзусидаги расмлар танловида фаҳрли 2-ўринни эгаллагани учун Дипломи билан тақдирланган.
5. ”Тасвирий санъат ҳафталиги +5” 2013 йил Сертификати билан тақдирланган.
6. “Юртимиз ёшлари” Ўзбекистон ёш рассомлари кўргазмасида иштироки учун Сертификат билан тақдирланган.
Просмотров 860    Рейтинг 39   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)

фото

фото