Все новости
ПРЕСС-РЕЛИЗ.“Кексаларни эъзозлаш йили”га бағишланган Леонид Маркиннинг “Умр мазмуни” номли шахсий кўргазмаси
10.06.2015
ПРЕСС-РЕЛИЗ.“Кексаларни эъзозлаш йили”га бағишланган Леонид Маркиннинг “Умр мазмуни” номли шахсий кўргазмаси
имя


комментарий


2015йилнинг 10 июнь куни соат 17:00да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида Леонид Маркиннинг “Кексаларни эъзозлаш йили”га ҳамда рассомнинг 80 йиллик юбилейига бағишланган “Умр мазмуни” номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Леонид Васильевич Маркин – 1935 йилда Россиянинг Ростов вилоятида таваллуд топган.

Л. Маркин жуда ҳам қизиқувчан бола бўлиб, рассомчилик қобилияти эрта уйғонган. 10 ёшида рангтасвир санъати уни ўзига жалб қила бошлаган. У яшаган вилоятда рангтасвир санъатини ўрганишга имконият бўлмаганлиги сабабли чизиш сирларини мустақил ўрганишга тўғри келган. Улғайгандан кейин рассом бўлиш орзуси ушалди.

1961 йил П. П. Бенков номидаги Республика рассомлик билим юртини “Рангтасвир-педагогик” факультетида ўқиган. Кейинчалик Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика институтининг “Графика” бўлимини тамомлаган.
Леонид Маркин талабалик давридаёқ расмларнинг композицияси ва аниқ чизгилари билан устозларини ҳайрон қолдира олган.

Ўзбекистон Халқ рассоми, Ҳамза мукофоти лауреати Рўзи Чориев узоқ йиллар давомида ҳам дўсти, ҳам устози бўлган.

Л. Маркин 1987 йил Ўзбекистон Рассомларибирлашмаси аъзоси бўлган, кейинчалик Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси.

Кўп йиллик ижоди давомида 60дан ортиқ кўргазмаларини ўтказган, улардан 12таси халқаро миқёсда.

Л. Маркин ижод давомида китобларни безатиш ишлари учун Ғ. Ғулом номидаги нашриёти томониданҳамда плакат танловларидаўзининг оригинал ишлари учун 15та диплом билан тақдирланган. Унинг ҳисобида 16дан ортиқ китоблар ва кўплаб нашриёт ишлари мавжуд.
1993 йилда рассом “Тошда ҳайкалбоп миниатюрани ишлаб чиқаришусули” учун Ўзбекистон Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги томонидан рўйхатга олиш гувоҳномасини олган.

Бугунги кунда Ўзбекистонда ушбу йўналишда ижод қиладиган ягона рассомдир. Леонид Маркиннинг шахсий коллекциясида турли мавзуга оид100дан ортиқ безатилган тошлар мавжуд. Унинг бир қатор ишлари Ўзбекистон Амалий санъати музейида сақланади.

Леонид Маркиннинг ижоди бир неча бор матбуот, телевидение ва кинони ўзига жалб этган. “Зеркало”, “Интервью” телевизион кўрсатувлар қаҳрамони бўлган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг ўзига хос ижодкорлар“5”лигига кирган ва 2002 йилда “Ўзбекфильм” томонидан ушбу “5”лик ҳақида ҳужжатли фильм олинган. 2008 йилда Бельгия телевидениеси томонидан олинган ҳужжатли фильм қаҳрамони бўлди.

Леонид Маркин оммавий маърузаларниўқийди ва Болалар санъат мактабида қобилиятли болаларга рассомлик бўйича дарс беради.Унинг шиори – Гўзаллик дунёни қутқарар.

Ҳозирги кунда рассом “Дунёда эстетик ва руҳий тинчлик”, туризмга оид “Буюк Ипак Йули” лойиҳаси шунингдек, Санкт-Петербургдаги Мариинский театри лойиҳаси устида иш олиб бормоқда.
Просмотров 780    Рейтинг 25   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)

фото