Все новости
Маданий алоқалар мустаҳкамланмоқда
12.05.2015
Маданий алоқалар мустаҳкамланмоқда
имя


комментарий


Нукусда Ўзбекистон Бадиий академияси, Икуо Хираяма номидаги халқаро маданият карвонсаройи ҳамкорлигида “Япония маданияти кунлари” ўтказилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Баҳамдулла Нурабуллаев, Икуо Хираяма номидаги халқаро маданият карвонсаройи директори Фаррух Усмонов ва бошқалар Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ҳамкорлик турли йўналишлар, жумладан, маданият ва санъат соҳасида ҳам изчил ривожланаётганини таъкидлади.

Икки мамлакат ўртасидаги маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, халқимизни Япония маданияти билан яқиндан таништириш мақсадида ўтказилаётган тадбир доирасида Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими кўргазмалар саройида “Мўйқаламнинг енгил рақси” кўргазмаси очилди.

Унда 50 дан ортиқ суми-э рассомлик санъати асарлари намойиш этилди. Суми-э – бўёқ ёрдамида чизиладиган япон санъат асари ва бир пайтнинг ўзида медитациянинг ўзига хос фалсафаси ҳамда усули саналади. Шунингдек, уни чизиқлар санъати, деб ҳам аташади.

Кунчиқар юртнинг ўзига хос хаттотлик ҳамда икебана санъати асарлари кўпчиликнинг эътиборини тортмоқда. “Тирик гуллар” деган маънони англатувчи икебана санъати содда гўзалликни ифодалайди. Қирқилган гуллардан тузилган композицияларда чуқур фалсафий маъно акс этиб, киши эътиборини тортадиган табиий гўзаллик уйғунлашган. Меҳмонларда япон миллий либоси – кимоно, айниқса, катта қизиқиш уйғотмоқда.

Япония маданияти кунлари доирасида кириэ ва оригами санъати, япон тили ва каллиграфиясини ўрганиш бўйича маҳорат сабоқлари, турли учрашувлар, кунчиқар юрт маданиятига хос бўлган чой маросими ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Аминбой Ортиқбоев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

11.05.2015. 19:12

http://uza.uz/oz/culture/madaniy-alo-alar-musta-kamlanmo-da-11-05-2015
Просмотров 652    Рейтинг 26   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)

фото