Ўзбекистон Бадиий академияси Халқаро маданият карвон саройида “Нигоҳ” деб номланган кўргазма очилди. Унда Республика ихтисослаштирилган санъат мактабининг ўқувчилари ўз ижод намуналарини намойиш этишди.
– Бу 7-синф ўқувчиларининг илк бадиий кўргазмасидир, – деди Республика ихтисослаштирилган санъат мактабининг ўқитувчиси Муяссар Эгамова. – Унда 8 нафар боланинг 64 та ижодий иши намойиш этилган. Даврон Бўрибековнинг “Тандир”, Абдуқодир Юсуповнинг “Баҳор келди”, Муродилжон Қосимовнинг “Автопортрет” номли ажойиб асарлари шулар жумласидандир.
30.04.20125
http://ut.uz/uzk/madaniyat/yosh-rassomlar-kgrgazmasi-ochildi