Все новости
ПРЕСС–РЕЛИЗ. Ўзбекистон Бадиий академияси Республика ихтисослаштирилган санъат мактаби 7 “в”-синф ўқувчиларининг “Нигоҳ” номли кўргазмаси.
28.04.2015
ПРЕСС–РЕЛИЗ. Ўзбекистон Бадиий академияси Республика ихтисослаштирилган санъат мактаби 7 “в”-синф ўқувчиларининг “Нигоҳ” номли кўргазмаси.
имя


комментарий


2015 йилнинг 28 апрель куни соат 15.00 да Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида Ўзбекистон Бадиий академияси Республика ихтисослаштирилган санъат мактаби 7“в”-синф ўқувчиларининг “Нигоҳ” номли кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб – интернатининг ташкил топганига 85 йилдан ошди. Шаклланиш даврида “20-сон болалар уйи” ҳисобланган ушбу ўқув маскани кейинчалик “Иқтидорли болалар уйи” га айлантирилди.

Ўтган асрнинг 50-йилларидан бошлаб Республика махсус мусиқа ва рассомлик мактаб – интернати бўлиб фаолият юрита бошлади.

1997 йилда Ўзбекистон Бадиий Академияси ташкил топгач, мактаб унинг тасарруфига ўтказилди.

Республика ихтисослаштирилган мактаб – интернатида кўплаб санъат ва маданият арбоблари таҳсил олган. Улардан, Ўзбекистон Халқ артистлари Галия Измайлова, Гулнора Мавеева, Ўзбекистон Халқ рассомлари Рўзи Чориев, Анатолий Жибоедовлар мактабнинг фахридир.

Ўзбекистон Бадиий академияси Республика ихтисослаштирилган санъат мактаби 7“в”-синф ўқувчиларининг рассомлик санъатига иштиёқи баландлиги ва иқтидорлилиги билан ажралиб туради.

Ўқувчилардан Қосимов Миродилжон, Юсупов Абдуқодир, Толиева Гулмира, Тохиров Дилшод, Алимов Абдуқодир, Бўрибеков Даврон, Муҳаммаджонзода Исфандиёрнинг ижоди намуналаридан кўргазма ташкил этилди.

Кўргазмага 7 нафар ўқувчининг 64 та иши қўйилди. Кўргазмага қўйилган ишларнинг мавзулари ранг – баранг бўлиб, ўқувчилар юртимизнинг чиройли табиатини, одамларини тасвирлашган.

Айниқса, Муҳаммаджонзода Исфандиёрнинг шоир Эркин Воҳидовнинг “Бургут ва юлдуз” номли шеърига бағишланган композицияси, Гулмира Толиеванинг “Чумоли билан суҳбат”, Бўрибеков Давроннинг “Ёзги амалиёт”, Юсупов Абдуқодирнинг “Чўпон” каби ишлари ўқувчиларнинг рассомлик дунёсидан дарак беради.

Расм бўйича устози Муяссар Игамова - 1982 йилда Островский номидаги Театр ва рассомлик институтининг “Графика” бўлимини тугатган.

Муяссар опа ўқувчиларга рассомлик санъати сирларини ўргатиб келмоқда.

Уларнинг кўргазмаларини ташкил этиб, халққа таништириш, ушбу соҳага ёшларнинг қизиқишини янада ошириш, иқтидорлиларни қўллаб – қувватлашда меҳнатини аямай келмоқда.

Кўргазма шу йилнинг 8 майигача давом этади.

Справки по телефонам: 256-35-56, 252-30-88, 252-74-73
Просмотров 697    Рейтинг 28   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)

фото