Все новости
ПРЕСС – РЕЛИЗ Анъанавий “Тасвирий ва амалий санъат фестивали” доирасида Ўзбекистонда Япония маданияти ва санъати тақдимоти
21.04.2015
ПРЕСС – РЕЛИЗ Анъанавий “Тасвирий ва амалий санъат фестивали” доирасида Ўзбекистонда Япония маданияти ва санъати тақдимоти
имя


комментарий


2015 йилнинг 21 апрель куни соат 15.00 да Ўзбекистон Бадиий Академияси К. Беҳзод номидаги мемориал – боғ музейида “Тасвирий ва амалий санъат фестивали” доирасида Ўзбекистонда Япония маданияти ва санъати тақдимоти бўлиб ўтди.
Ташкилотчилар: Ўзбекистон Бадиий Академияси, Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмаси ва Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройи.

Ҳамкорлар: Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси, Япония инсон ресурсларини ривожланти риш маркази ва К. Беҳзод номидаги мемориал – боғ музейи.
Япония давлати 1992 йил 26 январда Ўзбекистон Республикаси билан дипломатик алоқаларни ўрнатди ва шундан бери мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий – ижтимоий, маданий алоқалар йилдан – йилга ривожланиб бормоқда. Япония сирли мамлакат бўлиб, атрофи тоғ билан қопланган, 33 мингта майда ороллардан иборат. Япония ва Тинч океани шу оролларни ҳар томондан ўраб олган. Ҳудуди жиҳатдан Ўзбекистондан анча кичик яъни 372,2 минг км.кв.

Япония маданияти, урф – одатлари билан ўзбекистонликлар анча таниш. Ҳар йили ўтказиладиган япон маданиятига бағишланган тақдимотлар ва маҳорат ошириш дарслари, Японияда Ўзбекистон кунларининг ташкил этилиши икки мамлакат ўртасидаги маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистонда Япония маданияти ва санъати тақдимоти К. Беҳзод номидаги мемориал – боғ музейининг 1 – қаватида ташкил қилинган. Унда япониялик таниқли фоторассом Сёта Нагасенинг 30 дан ортиқ асарлари намойиш қилинмоқда. Шунингдек, таниқли кулол Назира Қўзиева ўзининг “Сакуранинг гуллаши” номли лойиҳаси билан қатнашмоқда.

Фоторассом Сёта НАГАСЕ (Япония)

Сёта Нагасе 1975 йил 10 август куни Япониянинг Маэбащи шаҳридаги Гунма префектурасида дунёга келган.

Ижодий фаолияти

«Message» номли рақамли фотоаппаратда маҳорат ошириш дарсларини олиб боради.
Асарлари «Васи» анъанавий япон қоғозида босилади.
Фоторассомларнинг малакасини оширишда устозлик қилади(Япония таълим вазирлиги ҳомийлигида).
2013 – 2014 йилларда “CP+” Awagami заводи стендини тайёрлашда таклиф этилган мураббий сифатида ишлаган.
2014 йил - “HKU SPACE” Hong Kongда шахсий кўргазмаси ўтказилган.

Мақолалари

2011 йил июль - «Jyoumou Shimbun» газетаси.
2011 йил - сентябрь «Mainichi Shimbun» газетаси.
2013 йил февраль «Maebashi TONTON» радиостанциясидаги чиқиши.
2013 йил июнь NHK (Давлат компанияси) “Hotto Gunma 640” кўрсатувидаги чиқиши.

Сёта Нагасенинг шу кунгача шахсий кўргазмалари сони 7 та, группавий кўргазмалари сони эса 30 тадан ортиқни ташкил этади. Фоторассомнинг асарларидан 30 таси “Тасвирий с анъат фестивали” да намойиш этилмоқда.

Кулол Назира Қўзиева
“Сакуранинг гуллаши” лойиҳаси

Қадимий кулолчилик санъати асрлардан ошиб бизгача етиб келди. IX –XII асрларда ҳунармандчилик – кандакорлик, ёғоч, тош ўймакорлиги, бадиий шишасозлик, гилам тўқиш, бадиий газлама тайёрлаш ва сирли кулоллик санъати ривожланди. Сирли кулоллик санъати аввал Афросиёбда, кейинчалик Шош, Фарғона, Хоразм ҳудудларида кенг тарқалди. Маҳаллий уста – кулоллар бежирим кўринишдаги бадиий усул ҳамда безаклардан фойдаланганлиги натижасида янги шаклли сопол буюмлари вужудга келди.

Ўзбекистонда кулолчилик қадимийлиги боис у нёб санъат тури сифатида қадрланади. Гарчи ушбу санъат тури катта куч талаб этса-да, эркаклар билан бир қаторда аёллар ҳам шуғулланади.

Назира Қўзиева – 1955 йил Бухоро вилоятида туғилган. Беньков номидаги рассомлик коллежида ўқиб юрган кезларидаёқ у сопол буюмларни ясашга киришди. Бу қизиқиш уни аввалги Островский номидаги Театр ва рассомлик институтининг кулолчилик йўналишини танлашига олиб келди.

1988 йилдан бошлаб Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмаси аъзоси.
Назира Қўзиева кўплаб республика ва халқаро кўргазмалар иштирокчиси ва ғолиби. Унинг меҳнатлари давлатимиз томонидан юксак баҳоланиб, 2012 йил “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.
Анъанавий “Тасвирий ва амалий санъат фестивали” доирасидаги Ўзбекистонда Япония маданияти ва санъати тақдимотида Назира Қўзиева “Сакуранинг гуллаши” муаллифлик лойиҳасини тақдим қилди. Японияда сакуранинг гуллаши ҳар йили орзиқиш билан кутиб олинади. Ҳаётнинг бошланиши, унинг гўзаллиги ҳаммага ўзгача завқ беради. Назира Қўзиева сакура гулларининг ранг-баранглиги, табиатнинг ажиб мўъжизасидан илҳомланиб, 65 дона лойдан санъат асари яратди. Шунингдек, кулолнинг экспозициядаги “Тимари”, “Икебана”, “Кусари – дои(ёмғир тусланиши)”,”Хана фубуки (қизғиш қор)” каби асарлари Япониянинг қадимий санъатларига бўлган ҳурмати ва қизиқишидан далолатдир.

Маҳорат ошириш дарслари

Ўтказиладиган жойи: К. Беҳзод номидаги мемориал – боғ музейи
22 апрель соат 10.00 – 15.00
Кири – э (Бадиий аппликация) 1 - босқич
23 апрель соат 10.00 – 15.00
Оригами
24 апрель соат 10.00 – 15.00
Кири – э (Бадиий аппликация) 2 - босқич

Кири-э

Япон қоғози “васи” диққат билан махсус пичоқ ёрдамида чизилган расм кесилади – бу кириэ санъати деб аталади. Кириэ Японияда қадимги ажойиб удумлардан келиб чиққан бўлиб, Хида – Такаяма тоғида 8 - чи асрдан бери анъанавий санъат тури сифатида сақланиб келмоқда. Кириэ нақшлари кимоно ишлаб чиқаришда анъанавий тарзда фойдаланилади. Васи қоғозида кесилган нақшнинг шакли, , баъзи одамларнинг айтишича, витражли шишани эслатади, бошқаларнинг фикрича эса – ўргимчак инига ўхшайди.

Оригами

Японияда оригами қадимги санъат турларидан бири саналади. Оригами – букланган қоғоз деган маънони билдиради. Оригами санъати илдизи биринчи қоғоз ихтиро қилинган қадимги Хитойга бориб тақалади. Аввал орипгамидан фақатгина диний маросимлардагина фойдаланишган. Оригами Хэйан даврининг бошидаёқ японча удумларнинг энг муҳим қисми ҳисобланган.

Оригами учун махсус қоғозлар яъни японча “ками” бор. У сотувда тайёр квадрат шаклида учрайди. Бу қоғозларнинг бир тарафи – оппоқ, иккинчи томони эса – рангли. Баъзан эса иккала тарафи ҳам рангли ёки бирон нақшли бўлиши ҳам мумкин.
Оригами тўғри тўртбурчак шаклдаги қоғоздан елим ва қайчи ишлатмасдан ясалади.
Барча санъат шайдолари ва қизиқувчиларни ушбу маҳорат ошириш дарсларида фаол қатнашишига таклиф қиламиз.
Просмотров 640    Рейтинг 56   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)