2015 йилнинг 26 январь куни соат 16.00 да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида “Мўйқаламнинг енгил рақси” Япониянинг анъанавий Суми-э санъати кўргазмаси бўлиб ўтди.
Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида Япония маданияти ва санъатини тарғиб қилиб келади. Япониянинг оригами, бадиий аппликация, бадиий гратаж ва сирлаш каби санъатини бугунги кунда кўпчилик ўзбекистонликлар яхши билишади. Чунки ҳар йили ўтказиладиган маҳорат ошириш дарслари уларда катта қизиқиш уйғотиб келмоқда.
Суми-э рассомлик санъати Хитойда Сун сулоласи даврида пайдо бўлган. XIV асрда Японияга кириб келган. Бу санъат турини номидан ҳам англаш мумкин: суми – тушь, э - тасвир деган маънони билдиради. Бу санъат турини Японияда аввало аристрократлар ва самурайлар ўрганишган. Қадимги шарқни майин ички ҳис билан сезиб, ёқимли ҳиссиёт мавзуси – мўйқаламнинг енгил рақси, медитатив ҳолат...Ҳаттотлик,икебана, шеър тузилиши – ҳаммаси биргаликдаги санъат боғи.
Суми –э – бу кўп ранглилиги билан бошқа санъат турларидан ажралиб туради ва у акварелга ўхшайди, асосан қора ранг ва сувга аралаштирилган чексиз кўк ранглар мажмуи. Бунда асосан техника ва файласуфларча маъно жуда муҳим. Шунингдек, бу рассомлик санъатида спонтанликнинг бажарилиши, мўйқалам орқали бўёқ берилгандан кейин буни олиб ташлаш ёки тўғрилашнинг иложи йўқ..
Бамбук – суми-э санъатида асосий мавзу бўлиб, бунда турли хил чизиқлар ва рангларнинг нозик турлари муҳим.
Суми –э да мўйқаламнинг оддий ҳаракати ва рассомлик услуби табиат ҳолатини акс эттиради. Идеал қоғоз Японияда бу “гуручли” яъни японча газенсбидир. Бундай қоғозлар хитой маҳсулотига ўхшайди ва бадиий салонларда сотилади. Қоғоз жуда енгил ва умуман ёпишмайди. Бир тарафи текис, бошқа тарафи эса ғадир-будур.
Суми –э билан ҳозирда фақат Японияда эмас, балки бутун дунёда шуғулланишади. Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида ўтказилган кўргазмага 50 дан ортиқ суми-э услубида ишланган расмлар намойиш қилинди. Уларнинг мавзулари ранг – баранг. Япон рассомлари асосан дарахтнинг новдалари, барглар, капалакларни суми-э орқали нозик тарзда тасвирлашган.
Кўргазмани ўтказишдан асосий мақсад – Япония маданияти ва санъатини халқимизга янада яқинроқ таништириш, жаҳон тажрибасини ўрганиш ва татбиқ этиш, қолаверса, санъатнинг янги қирраларини очишдир. Ўйлаймизки, ушбу санъат тури Ўзбекистонда ҳам кенг ёйилади ва рассомларимиз бу усулни ўз ижодларида синаб кўришади.
Гавҳар Саодатова
Кўргазма зали мудири