Все новости
Санъат дурдоналари
28.08.2014
Санъат дурдоналари
имя


комментарий


Ўзбекистон Бадиий академияси Халқаро маданият карвон саройида Ватанимиз мустақиллигининг 23 йиллигига бағишлаб “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” шиори остида “Кандакорлик санъати дурдоналари” деб номланган кўргазма очилди.

«Соғлом бола йили» Давлат дастури ҳамда давлатимиз раҳбарининг шу йил 1 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган кўргазмада ижодий ташкилотлар вакиллари, санъатшунослар, мусаввирлар, уста-ҳунармандлар, этнографлар, санъат ихлосмандлари, ёшлар иштирок этди.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида истиқлол йилларида миллий ўзлигимизни англаш, бой тарихимиз, маданий меросимизни ўрганиш ва тарғиб этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

«Тикланиш» лойиҳаси доирасида ташкил этилаётган кўргазмалар халқимизнинг маданияти дурдоналарини асраб-авайлаш, миллий ҳунармандликни янада ривожлантириш, келажак авлодларга етказишга хизмат қилаётир.

Металлдан ясалган буюмларга ишлов бериш, яъни кандакорлик жиҳозлари кўриниши, шакли ҳамда қўлланилишига кўра ранг-барангдир. Унинг ўзига хослиги, нақшинкорлиги, безаш усули жиҳатидан Фарғона, Тошкент, Бухоро, Қарши, Самарқанд, Хоразм мактаблари шаклланган. Ҳозирги кунда ҳам унинг ноёб мактаблари ҳунармандлар томонидан “устоз-шогирд” тизими асосида изчил давом эттирилмоқда.

Кўргазмада ана шундай қадимий мактаблар давомчиларидан бири – пойтахтлик Фахриддин Абдужабборовнинг шахсий коллекциясидан ўрин олган олтмишдан зиёд буюмлар намойиш этилмоқда.

ЎзА, Б.Мелиқулова, Асқар Ёқубов (сурат)

28.08.2014 21:13


http://uza.uz/oz/culture/sanat-durdonalari
Просмотров 811    Рейтинг 67   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)

фото