2014 йил 18 июль куни соат 17.00 да Ўзбекистон Бадиий Академияси Халқаро маданият карвон саройида ХМКС коллекциясидан: “VI-VIII асрларда Қаршаултепанинг маданий мероси” номли давра суҳбати ва кўргазма бўлиб ўтди.
Кўргазмада ХМКС музей бўлимида сақланиб келинаётган археологик топилмалардан 60 дан ортиғи ўрин олган.
Қаршаултепа ёдгорлик мажмуаси Чиноз шаҳридан 14 км. узоқда - Тошкент вилояти Чиноз тумани “Дўстлик” фермер хўжалигида жойлашган. Ушбу ёдгорлик мажмуасининг майдони 6 гектарни ташкил этиб, квадрат шаклда, шарқдан ғарбга қараб 330х200м. чўзилган. Мажмуанинг жануб томони қадимги Парак яъни Чирчиқ дарёсига туташган бўлиб, қисман ювиб кетган. Унинг ҳудуди жанубга қараб пасайган, шу боис бу ерда бозор майдои қурилиши мумкин бўлган.
Шимол тарафидаги крепостной девор асосий шаҳар дарвозасига пандус шаклда туташган. Бу ерда 2014 йилнинг биринчи ярим йиллигида қазилма ишлари бошланган бўлса-да, яхши натижалар бера бошлади.
Бу ерда топилган нумизматик ва бошқа материаллар бизнинг эрамизнинг VI-VIII асрларида Қаршаултепанинг асосий ва энг охирида кўчиб келганлар ҳаётини тасвирлаб беради. Эрамизнинг 2-3 асрларига тааллуқли бўлган найзанинг учи бу жойнинг қадимийлигини тасдиқлайди.
Археологик топилмалар ичида Тарнавча деб номланган тангалар гуруҳларга ажратилиб, уларда туя, от ва йиртқичлар тасвирланган.
Жуда шов-шувли топилмалардан № 2 қазиш ишлари ўтказилган жойдан несториан ички крестча ва крест тутқичли сопол кўзача топилгани бўлди. Бу каби топилмалар шуни англатадики, Қаршаул-тепада христианлар яшаган жой бўлган бўлиши мумкин.
Асосий қизиқиш – қадимги тошдан ясалган маржонлардир. Бундан ҳам янада қизиқарли топилмалар ҳам бор, албатта. Кўп топилмалар бу шаҳарчада зороастрик жамоалар яшаганлигини кўрсатмоқда. Улар орасида сўғд тилида “Баго-фарн” ёзуви битилган. Бу ёзувлар Эрмитаж музейидан тилшунос олим П. Лурье томонидан ўқилган.
Олимнинг фикрича, архитектура тузилиши бўйича вайроналар ибодатхоналарни ифодалайди, чунки бу жойларда одамлар сиғинишган. Шу каби археолог М.И. Филанович Тошкент шаҳри чегарасидаги археологик ёдгорликлар Шашатепа ва Оқтепада қазишма ишларини олиб борган.
Барча топилган топилмалар шуни кўрсатадики, бу шаҳарчада дин эркинлиги ҳукмронлик қилган, айниқса, христианларнинг турли диний жамоалари яъни несторианлар, зороастризм ва аждодлар сиғиниши кучли бўлган.
Халқаро маданият карвон саройининг археологик экспедицияси Қаршаултепада кейинги йилларда бир неча фаслларда қазишма ишларини олиб борди.
Бу ёдгорлик мажмуаси ушбу ташкилот учун манба ҳисобланадики, бу ерда маҳорат ошириш дарслари ҳам ўтказилиб келинади.
Давра суҳбатида ХМКС музей бўлими мудири, археолог Константин Шейко “Қаршаултепадаги қазишма ишлари ҳақида” маъруза қилди.
ХМКС бош илмий ходими, тарих фанлари номзоди, археолог Савчук – Қурбонов “Антик ва ўртаасрлардан олдинги Ўзбекистон ҳудудидаги тарих ҳақида” сўзлаб берди.
Археология – тарихнинг бир қисмидир. Шу боис ҳам уни билиш, ўрганиш ва асраш ҳар биримизнинг бурчимиз. Зеро, ўтмишсиз келажак йўқ.