Все новости
Ўзбекистон – болалар нигоҳида
21.05.2014
Ўзбекистон – болалар нигоҳида
имя


комментарий


Ўзбекистон Бадиий академияси Халқаро маданият карвон саройида “Ўзбекистон – болалар нигоҳида” мавзусида кўргазма-танлов ташкил этилди.

Мамлакатимизда ёш авлоднинг ижодий-интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, бадиий диди ва савиясини тўғри шакллантириш, истеъдод соҳибларини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш масаласи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларда муҳим ўрин эгаллайди.

Соҳа равнақи йўлида кўрсатилаётган улкан эътибор самарасида мусиқа ва санъат йўналишидаги таълим масканларининг моддий-техник базасини янада яхшилаш, улардаги ўқув-тарбиявий жараённи сифат ва мазмун жиҳатдан такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу жиҳатлар Республика ихтисослаштирилган санъат мактаби фаолиятида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Мазкур масканда 650 нафар ўғил-қиз умумтаълим фанлари билан бирга тасвирий ва амалий санъат йўналишида чуқурлаштирилган билим олиш имкониятига эга. Ўтган вақт мобайнида мактаб ўқувчилари тасвирий санъат фестивали, “Камалак жилоси”, “Ер куррасида тинчлик бўлсин!” каби қатор ижодий кўрик-танловлар, Польша, Чехия, Япония, Ҳиндистон, Хитой каби давлатларда ўтказилган халқаро болалар расмлари кўргазмаларида муваффақият қозонган.

“Ўзбекистон – болалар нигоҳида” ижодий кўргазма-танловидан кўзланган мақсад ёш мусаввирларнинг она Ватанга бўлган меҳрини янада кучайтириш, уларда миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат туйғусини мустаҳкам қарор топтиришдан иборат.

Танловда Республика ихтисослаштирилган санъат мактабининг 1-4-синф ўқувчилари табаррук диёримиз, унинг мафтункор табиати, ибратли анъана ва қадриятларимиз, тобора обод бўлиб бораётган шаҳар ва қишлоқлар тасвирланган расмлари билан фаол иштирок этди. Улардан энг яхши деб топилган 100 дан ортиқ расм ушбу кўргазмадан жой олди.

– Мен танлов учун “Бахтиёр болалар мамлакати”, “Баҳор”, “Қизлар ўсма қўймоқда”, “Бизнинг оила” номли расмларни чиздим, – дейди 4-синф ўқувчиси Нилуфар Ҳайдарова. – Расмларда озода кўчаларимиз, серсоя боғлар, қувноқ болаларни тасвирлашга интилдим. Жонажон Ватанимизнинг ҳар бир куни, ҳар бир гўшаси кўплаб янги, ёрқин расмлар учун мавзу бўла олади.

Кўргазма доирасида ижодий иши энг яхши деб топилган болаларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

ЎзА, Н.Усмонова, Асқар Ёқубов (сурат),

21.05.2014 18:29

http://uza.uz/oz/society/32396/
Просмотров 769    Рейтинг 35   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (4)

20.08.2014 20:31  Darnesha

That's a genuinely imsesprive answer. http://jzrkerxesih.com [url=http://jrqadbr.com]jrqadbr[/url] [link=http://ziechw.com]ziechw[/link]
17.08.2014 22:45  Zaiyah

How neat! Is it really this <a href="http://nrmzufvdc.com">sipeml?</a> You make it look easy.
17.08.2014 17:58  Betsy

I had no idea how to approach this <a href="http://ycclioyyurd.com">bere-ofnow</a> I'm locked and loaded.
15.08.2014 18:47  Tambrey

All of these articles have saved me a lot of hesedchaa.
фото