Все новости
ПРЕСС-РЕЛИЗ Ҳайкалтарошлик декоратив-амалий санъати кулолчилик халқ амалий санъати
21.04.2014
ПРЕСС-РЕЛИЗ Ҳайкалтарошлик декоратив-амалий санъати кулолчилик халқ амалий санъати
имя


комментарий


2014 йилнинг 21 апрель куни соат 15.00 да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройининг кичик ва катта залларида “Ҳайкалтарошлик, декоратив-амалий санъати, кулолчилик, халқ амалий санъати” кўргазмаси очилиши бўлиб ўтади.

Ташкилотчилар: Ўзбекистон Бадиий Академияси, Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмаси ва Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройи.

“Тасвирий санъат фестивали” доирасида ташкил этилган ушбу кўргазмалар республикамизда ижод қилиб келаётган таниқли ҳайкалтарошлар, кулоллар, халқ амалий санъати усталарининг ижод намуналаридан иборат.

Халқ амалий санъати

Уста Раҳматилла Зокиров – Усто Усмон авлоди вакилларидан бири бўлиб, у яратган созлар оҳанги ҳар бир қалбга кириб борган. Мутахассислар сознинг нафаси – овоздир дейишади. Яхши соз санъат асаридир. Ундаги мусаввирлик ва наққошлик ишлари созни янада хушбичим ва бежирим қилиб кўрсатади.

Созгарлик санъати узоқ ўтмишлардан бери давом этиб келади. Юртимизда анънавий давом этиб келаётган созгарлик санъатининг машҳур кишиларидан бири Усмон ота Зуфаров бўладилар. Авлоддан – авлодга ўтиб келаётган ушбу ҳунармандликни ҳозирда 78 ёшли Тўхтамурод Зуфаров давом эттириб келмоқда.

Созгарлик санъатининг яна бир моҳир устаси - Абдумалик Мадраимов 1949 йилда Андижон шаҳрида ишчи оиласида туғилган. 1973 йили Тошкент давлат консерваториясини тамомлагач, анча йиллар Андижондаги бир қанча мусиқа мактабларида дарс берди. Ўзбек халқининг маданияти, санъатига бўлган иштиёқи туфайли 1969 йилдан бери халқ ҳунармандчилигининг миллий мусиқа созларини таъмирлаш ва яратиш бўйича илмий изланишлар билан шуғулланиб келади.

Ҳайкалтарошлик

XX асрнинг иккинчи ярмида Ўзбекистон ҳайкалтарошлик санъати ҳам аниқ бир қиёфани ўзида жамлади. Бу борада самарали ижод қилган ҳайкалтарошларимиздан Ҳ. Ҳусниддинхўжаев, Яков Шапиро, А. Бойматов, Э. Алиев, Ж. Қуттимуродов, А. Аҳмедов, И. Жабборов, Р. Миртожиев, Д. Рўзибоев, А. Шоймуродов, А. Раҳматуллаев каби кўплаб ҳайкалтарошлик санъати усталарини мисол келтириш мумкин.
Атроф-муҳитнинг бойлиги халқ ёки миллатнинг маънавий қиёфасининг ўзига хос гавдаланишида монументал ҳайкаллар алоҳида ўрин туради.

Кулоллик

Қадимий кулолчилик санъати асрлардан ошиб бизгача етиб келди. IX-XIII асрларда ҳунармандчилик – кандакорлик, ёғоч, тош ўймакорлиги, бадиий шишасозлик, гилам тўқиш, бадиий газлама тайёрлаш ва сирли кулоллик санъати ривожланди. Сирли кулоллик санъати аввал Афросиёбда, кейинчалик эса Шош, Фарғона, Хоразм ҳудудларида ҳам кенг тарқалди. Маҳаллий уста – кулоллар бежирим кўринишдаги бадиий усул ҳамда безаклардан фойдаланганлиги натижасида янги шаклли сопол буюмлари вужудга келди. Асосан ўсимликсимон ва ҳандасавий нақшлар қўлланилсада, эпиграфик ёзувли нақшлар ҳам пайдо бўла бошлади. Вақт ўтиши билан араб ёзувидан таркиб топган эпиграфик нақшлаш ўзининг мустаҳкам ўрнини эгаллади.
Просмотров 901    Рейтинг 67   Понравилась новость?    +1   -1    Добавить комментарий  (0)