Ўзбекистон Бадиий академияси Халқаро маданият саройида ёш рассом Малика Жўраева асарларидан иборат “Мен билган дунё” номли кўргазма ташкил этилди.
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида истеъдодли ёшларни аниқлаш, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масаласига устувор вазифа сифатида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, “Камалак жилоси”, “Мафтункор ранглар дунёси”, “Ўзбекистон тасвирий санъати” каби бадиий кўргазмалар, турли ижодий танловлар, санъат фестиваллари навқирон авлод истеъдодини юзага чиқариш, ёш мусаввирларнинг янги авлодини халқимизга яқиндан таништириш имконини бермоқда.
Тасвирий санъат оламига эндигина қадам қўйган Республика рассомлик коллежи ўқувчиси Малика Жўраева ҳам шу каби лойиҳаларда фаол иштирок этиб келмоқда. Тасвирий санъатнинг графика йўналишида изланаётган ёш мусаввир ижодида Ватан манзаралари, меъморий обидалар, меҳнатсевар, самимий ҳамюртларимиз қиёфасини акс эттириш устувор ўрин тутади.
Кўргазмада Маликанинг ўттиздан зиёд ижодий иши намойиш этилмоқда.
ЎзА, Н.Усмонова, А.Ёқубов (сурат),
26.02.2014 19:51
http://uza.uz/oz/society/30986/