Art Week StyleUz – Ўзбекистон замонавий ва анъанавий миллий модаси ҳамда санъатини ривожлантиришга қаратилган Марказий Осиёдаги илк йирик, ёрқин, кенгқамровли лойиҳалардан бири. 2006 йилдан бери лойиҳа жаҳондан нуфузли меҳмонларни Ўзбекистон пойтахти, ўтмиш ва замонамизнинг чорраҳаси бўлган дурдона шаҳар Тошкентда тўпламоқда. Кенгқамровли тадбир йилда бир маротаба октябрь ойида тақдим этилади ва унинг доирасида юксак санъат намуналари, юқори мода ва кундалик либослар тақдим этилади. Ушбу марказнинг асосий ўзига хосликлари унинг анъаналари, тарихи, меросида мужассам.
Style.Uz санъат ҳафталиги анъанавий ва замонавий санъат соҳасидаги кўргазмалар, фотоэкспозициялар, Ўзбекистоннинг етакчи дизайнерлари ҳамда хорижий мода уйлари дефилелари, Миллий либослар фестивали, кино намойишлари, театр спектакллари, хайрия акциялари, шунингдек, турли тақдимотлар, жаҳон эстрадаси юлдузлари концертлари, кечалар таниқли инсонларнинг маҳорат дарслари, ёшлар билан учрашувлардан иборат тадбирлар мажмуини тақдим этади.
Анъанага кўра, 2013 йилда ҳам Санъат ҳафталиги доирасида VII Тошкент замонавий санъат халқаро биенналеси, IV “Theatre.Uz” халқаро театр фестивали ҳамда III “Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофоруми ўтказилади. Бундан ташқари, дизайнерлардан модалар намойишлари, кўргазмалар, хайрия концертлари, ижтимоий акциялар, маҳорат дарслари, анжуманлар ва бошқалар ҳафталик дастуридан ўрин олган.
Санъат ҳафталиги молиявий аҳволи чекланган ёш ижодкорлар учун халқаро брендлар билан бир саҳнада ўз тўпламларини намойиш қилиб, келгуси касбий ўсиш учун туртки олиш ва ўзини намоён қилиш имкониятидир. Шунингдек, ҳафталик доирасида жаҳон мода саноати арбоблари, фотографлар, визажистлар, рассомлар, театр ва кино арбоблари ҳамда мадания ва санъат вакилларининг маҳорат дарслари ўтказилади. Мато, андозалар ишлаб чиқаришнинг қадимий технологияларини қайта тиклаш устида иш олиб бораётган тўқимачилик ва тикиш саноати усталари ёш истеъдодларга грант ажратилади. Шу билан бирга ёшлар учун Санъат ҳафталиги доирасида ўтказиладиган жаҳонга таниқли брендлар намойишлари, кўргазмалар, концертларда бепул қатнашиш имконияти туғилади. Умумий ҳисобда икки мингга яқин ёшиқтидорли ёшлар шундай кўмакка лойиқ топилган.
Ҳар йили ушбу лойиҳа ўзининг кенг қамрови, шиддати билан, тадбирларининг ранг-баранглигию дунё миқёсида машҳур номларнинг меҳмонлар орасидан жой олиши билан ҳаммани ҳайратга солиб келмоқда. АҚШ, Буюк Британия, Франция, Италия, Испания, Германия, Австрия, Швейцария, Япония, Хитой, Россия, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларидан жаҳонга таниқли модельерлар, рассомлар, мусиқачилар, заргарлик ва мода брендлари соҳиблари, мода, санъат ва маданият оламининг нуфузли намояндалари, етакчи халқаро журналлар муҳаррирлари ҳамда жаҳон ОАВ вакилларидан иборат 100 дан ортиқ шахс ҳар йили Style.Uz Санъат ҳафталигининг халқаро меҳмонларига айланишади.
Улар орасида - дизайнерлар: Вячеслав Зайцев, Валентин Юдашкин, Маша Цигаль, Алена Ахмадуллина, Юлия Далакян, Денис Симачев, Елена Ярмак, Игорь Чапурин, Вардуи Назарян, Лена Ленская (Россия), Агата Руиз де ла Прада, Фернандо Лемоньез (Испания), Виктор де Суза (АҚШ), Такада Кензо, Норио Сурикабе, Чисато Цумори, Наоши Саваянаги, Камишима Чинами (Япония), Лорис Диран (АҚШ), Жейкоб Кимми (Буюк Британия); мода уйлари вакиллари: Pascal Morabito, John Ribbe, Smalto, Féraud, Inès de la Fressange, Revillon, Guy Laroche, Sonia Rykiel, Chanel, Balmain, Yves Saint Laurent (Франция), Dsquared2, Valentino, Brioni, MaxMara, Salvatore Ferragamo, Domenico Vacca, Dolce & Gabbana, Versace (Италия), London College of Fashion, Basso&Brooke (Буюк Британия), Oscar de la Renta (АҚШ), Galit Levi (Исроил), Suneet Varma (Ҳиндистон), Wolford (Австрия), Sisi Wasabi (Германия), Billionaire, Corneliani, Ermanno Scervino, Roberto Cavalli, Gianfranco Ferré (Италия), Angel Schlesser, Hoss Intropia (Испания), Carolina Herrera (АҚШ), Matthew Williamson (Буюк Британия), Esther, Kamishima Chinami (Япония); рассомлар: Михаэль Фукс, Рейнхард Бранднер (Австрия), Катрин Метэ, Александр Клерисс (Франция), Марко Перего (Италия), Александр Ишенко (Россия), Анна Сэнд (Буюк Британия), Тран Тронг Вю (Франция); фэшн-фотограф Андре Рау (Франция); фотографлар: Паоло Роверси (Италия), Георгий Пинхасов (Франция), Alikhan (Россия), Франк Рёдель (Германия), Лайам МакМаллан (АҚШ), Токио Мода ҳафталиги бош директори Кенжи Ямадзаки, галереячилар Хорхе Онтиверос ва Фернандо Санс (Испания); ОАВ вакиллари: теле бошловчилар Максим Шевченко, Оксана Пушкина (Россия), Андрей малахов, Сергей Шолохов (Россия), Владимир Березин (Россия); «Les Editions Jalou» нашриёт уйи раҳбари Мари-Жозе Жалу (Франция), L`Officiel нашрининг Франциядаги редакцияси раҳбари Бенжамин Эймер, fashion-журналист Ода Акира (Япония), журнал «IO Donna» (Испания), Jean-Pier Partuche (Франция), CNNнинг Марказий Осиёдаги бюроси вице-президенти Имрон Аҳмад ва бошқалар; мусиқачилар: Хулио Иглесиас (Испания), Хосе Каррерас (Испания), Монтсеррат Кабалье (Испания), David и Katie Guetta, Род Стюарт, Крис Ботти (АҚШ), Стинг ва Софи Эллис-Бекстор (Буюк Британия), Эннио Морриконе, Эрос Рамазотти (Италия), Игорь Крутой ва Дмитрий Хворостовский (Россия), Демис Руссос (Греция); заргарлик брендлари: Chopard вице-президенти Каролин Груози-Шойфеле, de Grisogono президенти Фаваз Груози, Fabergé, Montblanc, Piaget заргарлик бренди вакиллари, Russian Fashion Week бош продюсери Александр Шумский, «Bundestheater Holding» директори Георг Шпрингер (Австрия), «Русский силуэт» хайрия фонди президенти Татьяна Михалкова (Россия), «MacDougall`s Arts Ltd.» Аукцион уйи президенти Уильям МакДугалл (Буюк Британия), «Duke`s» Аукцион уйи аукциончиси Мэтью Джон Динни (Буюк Британия), Christie’s аукцион уйи вакиллари Роман Пиньяно (Буюк Британия), аукциончи Эдвард Райзинг (Буюк Британия); Assouline Publishing ва Luxury Сulture журнали ижодий директори Яффа Ассулин (АҚШ); актёрлар: Андрей Панин, Дмитрий Дюжев (Россия), Валерий Баринов, Никита Висоцкий, Елена Захарова, Алексей Гуськов, Алексей Булдаков, Гоша Куценко, Андрей Федорцов (Россия), Геннадий Пачис (Греция), Арман Ассанте, Матиас Хьюз, Марк Дакаскос (АҚШ), Ингеборга Дапкунайте (Литва), Халит Эргенч (Туркия), Фредерик Дифенталь (Франция), режиссёрлар Ник Пауэлл (Буюк Британия), Сергей Соловьев, Павел Лунгин, Егор Кончаловский, Валерий Тодоровский, Владимир Меньшов, Олег Ужинов, Вадим Абдурашитов (Россия), Фридрик Тор Фридриксон (Исландия), Шуния Ито (Япония), Мориц де Хадельн (Швейцария), Жерар Кравчик (Франция), Тейлор Кеннеди (АҚШ), Менахем Голан (Исроил), кинотанқидчилар Ханс Шлегель (Германия), Филипп Бергсон (Буюк Британия), Андрей Плахов (Россия), кинопродюсерлар Пегги Чао (Хитой Тайпейи), Ренат Давлетьяров, Алексей Рязанцев, Георгий Малков (Россия), Пит Алман (АҚШ), режиссер-аниматор Андрей Хржановский (Россия), президент ФИПРЕССИ Жан Руа (Франция), шунингдек, илмий анжуманлар иштирокчилари, сураткашлар, рассомлар ва бошқалар шулар жумласидандир.
Бундан ташқари, ҳафталик доирасидаги тадбирларга ҳар куни 100 000 киши ташриф буюради. Улар талабалар, ижодкор шахслар, Ўзбекистон маданияти ва санъати арбобларидир.
http://www.style.uz/uz/pages/haftalik-haqida/